Latest news

10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  0 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3

ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасининг янги интроси тақдим этди News

ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасининг янги интроси тақдим этди

Янги мавсум стартига саноқли кунлар қолди.

Лига уни кўтаринки кайфиятда бошлаш учун тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.


Миллий чемпионатни янги босқичга олиб чиқиш, уни турли жабҳаларда ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётгани сир эмас. Лига сўнгги уч мавсумда интро, роликлар ва қатор шу каби масалаларга жиддий ёндашишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Суперлиганинг 2022 ҳамда 2023-йилги мавсумлари учун тайёрланган интро роликлар жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинди. Қатор нуфузли хорижий нашрлар ҳам Ўзбекистон Суперлигаси интроларига тўхталиб ўтди. 


Эндиликда 2024-йилги мавсум интроси ҳам тайёр бўлди. Лига қаторасига учинчи йил ҳам Тасниф Груп компьютер графикаси агентлиги билан ҳамкорликда ишлади. Келишувнинг илк босқичида, яъни, 2022-йилги мавсумда асосан жамоалар рамзларига эътибор қаратилган бўлса, 2023-йилга келиб клубларнинг Ўзбекистон харитаси бўйлаб жойлашуви асосий мавзуга чиқарилганди. 2024-йилдан бошлаб Суперлига спортчиларининг фейслари ҳам интродан жой ола бошлади. 



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика