Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... News

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...

Аввалроқ "Металлург" клуби 2025 йилги мавсумни Суперлигада ўтказмаслиги аниқ бўлгани ва унинг ўрни қандай кетма-кетликда тўлдирилиши маълум қилинганди.

Суперлига ўтиш ўйинларида мағлуб бўлган "Олимпик" футбол клуби "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.3-бандидан келиб чиқиб, "Металлург" ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли номзод ҳисобланади. Бироқ клуб регламентнинг 11.1-бандига кўра янги мавсум учун йиллик харажатлар сметаси лойиҳасини шу клубни молиялаштирувчи ташкилот ҳамда ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлашга улгурмаган.

"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди

Шундан келиб чиқиб, Лига "Олимпик" футбол клубига ўзининг келгуси режаларига ойдинлик киритиш учун 2025 йилнинг 5 январь санасига қадар вақт тақдим этиб, расмий хат йўллади. Унинг нусхалари Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ассоциацияга юборилди. Агар "Олимпик" 2024 йилда бўлгани каби Суперлигада иштирок этишга қарор қилса ва лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришга кафолат берса, элитанинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритилган ҳисобланади. "Олимпик" клуби келгуси мавсумни Пролигада ўтказишни афзал билса, Лига мусобақа регламентидан келиб чиқиб, "Хоразм" футбол клуби режаларини ўрганишни бошлайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика