Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

ПФЛ олиб қўйган лицензия ЎФА қарори билан Бабаянга қайтарилди News

ПФЛ олиб қўйган лицензия ЎФА қарори билан Бабаянга қайтарилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

"Унда Coca Cola Суперлигасининг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Навбаҳор лочинлари" учрашуви якунлангандан сўнг "Навбаҳор лочинлари" футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян билан маҳаллий мухлис ҳамда ОАВ вакили иштирокида вужудга келган вазият ўрганиб чиқилди.

2022 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Навбаҳор лочинлари" учрашуви комиссаридан келиб тушган билдиргига асосан, "Навбаҳор лочинлари" футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув якунлангандан сўнг матбуот анжумани залига кириш чоғида маҳаллий мухлис билан тортишгани, мазкур ҳолатни ўзининг телефони орқали видео тасвирга тушириб турган Championat.asia сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаевни кўриб қолгани, Самвел Бабаян ўз ёрдамчиларига ушбу телефонга ёзилган видео материални ўчиришини буюргани, ёрдамчилари эса журналистга тазйиқ ўтказиб телефондаги ёзувларни ўчиртиришга мажбур қилгани аниқланди.

Мазкур вазият Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян, Championat.asia сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев, ушбу сайт журналисти Фахриддин Рўзиев иштирокида кўриб чиқилди. Йиғилишда тарафларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган маълумотлар асосида Самвел Бабаян этика қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган деб топилди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақирамиз. Шу ўринда Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун ўрнак-намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!", – дейилади ЎФА сайтида.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси Самвел Бабаян ишини кўриб чиқди

Rating: -121   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика