Latest news

22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  0 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  27 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  44 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9

ПФЛ "Нурафшон"ни биринчи лигадан четлатди News

ПФЛ "Нурафшон"ни биринчи лигадан четлатди

“Нурафшон” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Биринчи Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги қатнашчилари сафидан чиқарилди.

“Нурафшон” ПФК 27-тур доирасидаги “НБУ-Осиё”га қарши баҳсга ҳамда 35-тур доирасидаги “Норин” клубига қарши баҳсларга ташриф буюрмагани ҳамда “Нурафшон” ПФК директори Д. Каримовнинг молиявий етишмовчиликлар тўғрисида йўллаган мактубига асосан Биринчи Лигадан четлаштирилди.

Мусобақа регламентининг 4.26 бандига асосан “Нурафшон” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги сабабли қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади.  Клуб ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика