Latest news

13:27"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  0 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1

ПФЛ: “Навбаҳор”нинг 6 нафар футболчиси тест натижалари мусбат чиқди News

ПФЛ: “Навбаҳор”нинг 6 нафар футболчиси тест натижалари мусбат чиқди

Эртага Coca Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари давом эттирилади. Тур доирасида AГМК ва “Навбаҳор” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик ва карантин давридан чиқиш вақтида “Футбол бўйича мамлакат чемпионати ва кубоги учрашувларини ва машғулотлар жараёнини қайтадан бошлаш” бўйича ишлаб чиқилган Регламентнинг 3.2.1 бандига асосан, тоза ҳудуд саналувчи стадионга фақатгина касалликнинг ҳар қандай симптоми бўлмаган шахсларгина қўйилади. Ушбу шахсларнинг ўйин бошланишига 48 соатдан кам қолмаган вақт оралиғида COVID-19га PZR усули билан топширган тестлари натижалари манфий бўлиши лозим.

“Навбаҳор” жамоасининг AГМК билан баҳс олдидан топширган тести хулосаларига кўра, клубнинг 6 нафар футболчиси, шунингдек 5 нафар ходимида PZR натижалари мусбат чиққан. Шу сабабли айни пайтда мазкур футболчи ва ходимлар алоҳида изоляцияга олинган ва шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Клуб ихтиёрида бўлган қолган футболчиларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли. ЎзПФЛ қошида ташкил қилинган тажрибали шифокорлардан иборат комиссия жараённи тўлиқ назорат қилиб бормоқда.

Эртанги ўйинда ЎзПФЛ комиссияси аъзолари – Насиба Алимова ва Бобур Aбдазов учрашув давомида ҳам “Навбаҳор” жамоасига яқиндан кўмак беради.

Қайд этиш жоиз, мазкур Регламентнинг 3.2.2 бандига кўра, агар жамоа ихтиёрида 16 нафардан кам бўлмаган майдондаги футболчилар ва 2 нафар дарвозабон бўлса, клуб ўйинга тайёр дея ҳисобланади.

Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика