Latest news

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди News

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди

Хабарингиз бор, 17 декабрь санасидан эътиборан Суперлига клублари янги футболчилар билан тузилган шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин экани маълум қилинган.

"Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати “темирйўлчилар”нинг янги мавсум олдидан Азизбек Ҳайдаров, Филип Райевац, Йован Жокич каби футболчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсум учун қўйилган талаблар ҳам борки, футбол клублари мана шу талаблар ижросини ПФЛ билан муҳокама қилиб олмагунига қадар, бирорта ҳам шартнома рўйхатга олинмайди. Бу жиҳат 14 декабрь куни бўлиб ўтган клуб директорлари билан йиғилишда яна бир бор эслатиб ўтилган.

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларида футбол клублари марказлашган тиббий кўрикдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Профессионал футбол лигаси тиббий хулосалар асосида футболчига ўз лигаларида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этади.

Шу вақтга қадар легионер футболчилар билан аввал шартнома тузилган ва шундан кейингина улар тиббий кўрикдан ўтказилган. Энди эса шунинг акси бўлади. Яъни, Суперлига ва Про-лигаларнинг бирор клуби легионер футболчилар билан шартнома имзоламоқчи бўлса, аввал уларни расман тиббий кўрикдан ўтказади.  Кейин эса шунинг хулосаси асосида шартнома имзолайди. Маҳаллий футболчилар билан масала ҳам шу йўсинда ҳал этилади. Ушбу талаблар барча клубларга тааллуқлидир.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика