Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  4 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  49 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди News

ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди

Tags :  ПФЛ
Қарздорлиги мавжуд бўлган айрим клублар янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ассоциацияга кафолат берган бўлиб, ЎФА тегишли қўмитаси шунга асосан улардан тақиқни олиб ташлади.

Ваҳоланки, тақиқ мавжуд бўлган ҳолатда Лига клубга MyLeague платформасини ёпиб қўйганди.



Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан имзоланган кафолат хатида собиқ футболчи ва мураббийлардан қолиб келаётган қарздорлик шу йилнинг 1-июл санасига қадар тўлиқ бартараф этилиши кўрсатилган. ЎФА қўмитаси эса Лигага қарздорлик 24-апрелга қадар бартараф этилишини баён қилган ҳамда Навбаҳор клубидан тақиқни олиб ташлаган. Лига гарчи трансфер тақиқи олинишини қўллаб-қувватламаса-да, мазкур ҳолатда ЎФА қўмитаси қарорини ҳурмат қилишга мажбур. Аммо унутмаслик керакки, вилоят ҳокими томонидан кўрсатилган сана ва қўмита белгилаб қўйган сана билан муаммони тўлиқ ҳал қилиш мумкин эмас. Бу мавзу, шунингдек, Нефтчи ва Сўғдиёна клубларига ҳам тегишли ҳисобланади.  



Айни вақтда ОФК лицензиялаш жараёни давом этаётган бўлиб, унинг асосий мезони сифатида клубнинг қарзлардан ҳоли бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Яъни, қитъанинг ҳар қандай клуби лицензияга эга чиқиши учун жорий йилнинг 30-март санасига қадар мавжуд қарздорликни бартараф этиши лозим. Мана энди савол туғилади: Ўзбекистоннинг муайян футбол клуби ОФК лицензиясига эга чиқа олмаса, бунинг оқибатлари қандай бўлади? Қуйида шу ҳақда сўз боради. 



1. ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клуб, профессионал футбол клуби мақомини йўқотади. 


Бундай клуб эса профессионал футбол клублари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган имтиёзлар шулар сирасига киради. 



2. Профессионал бўлмаган футбол клуби легионер футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.


“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.4-бандида мазкур масала белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур тақиқ нафақат энг яқин ёзги трансфер ойнасига, балки келаётган қишки трансфер ойнасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 



3. Профессионал бўлмаган футбол клуби илк ёзги трансфер ойнасида 2002-йил ва ундан катта ёшдаги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. 


Яъни, регламентда белгилаб қўйилган қоида асосида клубнинг фақатгина У21 ёш тоифасидаги футболчи билан тузган меҳнат шартномасигина Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.   



Афсуски, бу каби ҳолатлардан айрим футбол клублари тегишли хулоса чиқармаяпти. Қарздорликни бартараф этишда маҳаллий футболчи, мураббий ёки ишчи-ходимлар ҳақига хиёнат қилиш, улар билан профессионал шартнома имзоланган бўлса-да, ҳисоб-китоб вақтида собиқ ишчиларни буткул бошқа суммаларга кўндиришга уриниш каби ҳолатлардан Лига хабардор. Шуларни инобатга олиб, Лига футбол клубларини шу йилнинг 25-март санасига қадар барча қарзлардан ҳоли бўлишга чақиради. Боиси, 30-март санасига қадар ОФК платформасига тегишли ҳужжатларни юклаб улгуриш талаб этилади. 



Лига футбол жамоатчилигини муборак Рамазон ойи билан қутлайди! Биз барчани берилган ваъдаларга ўз вақтида амал қилиш ҳамда биринчи навбатда ишчи-ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш, шундан кейингина хорижий йиғинлар ва экипировкалар, янгидан янги футболчилар билан янги келишувлар ҳақида ўйлашга чақирамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика