Latest news

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди News

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди

Про-Лига “B” гуруҳида иштирок этувчи Олтиариқнинг “Ифтиҳор” футбол клуби бугунги 36-тур доирасидаги учрашувда ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига қарши майдонга тушиши керак эди.

Аммо, мезбон жамоанинг учрашувга келмагани, регламент асосида учрашув расмийларини кутиб олмагани, шунингдек, Тартиб-интизом кодекси 5-боб, 5.3 ҳамда 5.8 моддалари асосида “Ифтиҳор” футбол клубига ушбу учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига 36-турда техник ғалаба ёзилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Про-Лигада иштирок этувчи “Ифтиҳор” футбол клубини стадион инфратузилмаси, шунингдек, клубдаги камчиликлар учун огоҳлантирган  эди. Аммо, клуб мутасаддилари ушбу огоҳлантиришлардан хулоса қилмай, 36-турда меҳмон жамоага хурматсизлик кўрсатди ва учрашувга ташриф буюрмади. Шунингдек, регламент асосида учрашувга 90 дақиқа қолганида маҳаллий ИИБ ҳамда Тез ёрдам ходимлари келмаганини, учрашув акти қилинмаганини таъкидлаш лозим. Айнан мана шу ҳолатлар инобатга олиниб, “Ифтиҳор” ФКга учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика