Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

ПФЛ директори "Навбаҳор"ни бошқалар билан таққослади News

ПФЛ директори "Навбаҳор"ни бошқалар билан таққослади

Tags :  Навбаҳор
Келинг, халқаро майдонда ўйнашига фақат ҳакамлар ҳалал бераётгани айтилаётган "Навбаҳор" клуби статистикасига эътибор қиламиз.

Техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" Суперлиганинг 9-жамоаси. Кетма-кетликда "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Қизилқум", АГМК, "Насаф", "Андижон", "Металлург" клублари ундан олдинда.

Тўп ошириш самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" Суперлигада яна 9-жамоа. "Пахтакор", "Локомотив", АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Металлург", "Андижон" ва "Қизилқум" ундан олдинда.

Ўйин тезлиги бўйича "Навбаҳор" 6-жамоа. "Пахтакор", АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" унда олдинда.

Тўпни ушлаб туриш борасида "Навбаҳор" 9-жамоа. "Локомотив", "Пахтакор", "Андижон", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Насаф", "Металлург", АГМК ундан олдинда.

Яккакурашлардаги устунлик борасида "Навбаҳор" 13-ўринда. Фақатгина "Машъал" ундан ёмонроқ натижа қайд этган, қолган клублар устунроқ.

Стандарт вазиятлар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" 7-ўринда. АГМК, "Сурхон", "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Андижон" ва "Сўғдиёна" олдинда.

Дарвозага берилган зарбалар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" 13-ўринда. Фақатгина "Қўқон-1912" ундан ортда, қолган ҳамма олдинда.

Рақиб пасидан кейин тўпни эгаллаб олишда "Навбаҳор" 9-ўринда, тўпни илиб кетиш бўйича 9-ўринда, тўпни олиб юришда 7-ўринда. "Навбаҳор" қоида бузиш бўйича лиганинг 4-жамоаси. Ва фақатгина алдамчи ҳаракатларда "Навбаҳор" лигада етакчи. 57 та шундай ҳаракатнинг 44 таси аниқ чиққан. Аммо бу билангина катта ғалабаларни қўлга киритиб бўлмайди.

Менимча, "Навбаҳор" халқаро майдон учун чиндан ҳам йўлланма олишни истаса, ўйин сифатини ошириши лозим. Бунда айрим мураббийлар VAR камерасига ўта яқин жойда туриш учун эмас, машғулотларда астойдил ишлаш учун ҳаракат қилиши муҳим.

P.S. Юқоридаги ҳаракатларга ҳакамларнинг умуман алоқаси йўқ", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика