Latest news

22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  0 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  4 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  17 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  18 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5 19:48Матс Хуммелс фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин  2 19:34"Акрон": "Хуш келибсан, Шерзод Эсанов!"  2 19:25Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?  7 19:04Артём Довбик Мадридга кўчиб ўтади (Фабрицио Романо)  3 18:41"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди  1 17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  8 17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  13

ПФЛ “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”ни расман огоҳлантирди News

ПФЛ “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи”ни расман огоҳлантирди

Суперлигада 12та клуб иштирок этаётган бўлса, уларнинг ҳаммасида ҳам майдон ҳолати талабга жавоб бермайди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Қизилқум” ҳамда АГМК клубларининг уй стадионларидаги майдон чими талаб даражасида деб ҳисоблайди. Қолган жамоалар эса бу борада иш олиб бориши шарт. Бироқ барчага маълумки, стадион чимини тартибга келтириш бирданига бўладиган иш эмас.

Айни вақтда ПФЛ клублар инфратузилмаси, штат жадвалини тартибга келтириш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Шунингдек, майдонлар сифати ҳам бунда асосий планда бўлиши лозим. “Спорт” телеканали билан келишувга кўра, Суперлиганинг барча учрашувлари трансляция қилиб келинмоқда. Бунда жонли репортажлар салмоқли ўрин тутади. Мана шундай вақтда айрим стадионлардаги ачинарли ҳолатлар кўзга яққон ташланиб турибди.

Ҳозирда Профессионал футбол лигаси учун бирор-бир клубнинг чемпион бўлиши ёки совринли ўринни қўлга киритиши бирламчи ўринда эмас. Бу клублар ўртасидаги ўзаро рақобатдан келиб чиқадиган ҳолат. ПФЛ учун клубнинг аслида қандай ташкил этилгани ва унинг талабларга қанчалик жавоб бериши муҳим ўрин тутади. Мадомики улар айни вақтда давлат корхоналари томонидан молиялаштирилаётган экан, биринчи ўриндаги вазифа моддий техник базани яхшилаб олиш бўлиши керак.

Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Металлург”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Нефтчи” каби Суперлига клубларини, шунингдек, 2019 йилги мавсумда катта эҳтимол билан элитага чиқиши мумкин бўлган клубларни майдонлар сифатини яхшилаш бўйича расман огоҳлантиради. Тўғри, “Нефтчи”, “Бунёдкор” каби клублар тўп сураётган майдонлар нисбатан яхшироқ. Бироқ улар ҳам юқорида ижобий маънода ажратиб кўрсатилган клублар майдони билан рақобатга кириша олмайди.

Суперлига ҳамда мазкур лига учун ҳаракат қилаётган Про-Лига клубларида майдон талаби кўнгилдагидек бўлмаса, улар сентябрь ойида ПФЛга ўз режасини тақдим этиши шарт. ПФЛ майдонлар сифати, бунинг учун кетадиган аниқ сарф-ҳаражат борасида ўз таклифини беришга тайёр. Кейинчалик эса талаб анча жиддий бўлади. Яъни, майдон сифати талаб даражасида бўлмаган клублар ўз учрашувларини уйда ўтказа олмайди. Олдинда вақт бор. 2019 йилги мавсум учун қадамлар ҳозирданоқ ташланиши керак.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика