Latest news

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  43 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Омон Ғофуров ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинарида иштирок этмоқда News

Омон Ғофуров ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинарида иштирок этмоқда

Бугундан Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё Футбол Конфедерацияси бош қароргоҳида ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш бўйича семинари иш бошлади.

28 февраль – 1 март кунлари бўлиб ўтадиган мазкур семинарда қитъамиз футбол уюшмасига аъзо 43 та мамлакат футбол федерациялари ҳамда футбол лигалари вакиллари, шунингдек, клубларнинг лицензиялаш бўйича менежерлари билан бир қаторда FIFA, UEFA ва CAFнинг мутахассислари иштирок этишмоқда.

Семинар кун тартибидан ўрин олган асосий масала – футбол клублари иш фаолияти ва инфратузилмасини яхшилашда лицензиядаш жараёни аҳамияти юқори экани ва ортда қолган 2018 йилги мавсумда клубларни лицензиядан ўтказиш жараёнида кўзга ташланган ютуқ ва камчиликларни муҳокама этиб, янги мавсумда Европа ва жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиш саналади.  

Семинарда иштирок этган ОФК бош котиби – жаноб Виндзор Жон сўнгги йилларда қитъамизнинг барча мамлакатларида ҳам клубларни лицензияш жараёни муҳимлигига эътибор қаратилаётганидан мамнун эканини билдириб, лицензиялаш талаблари юқори бўлиши клубларнинг яхши инфратузилмага эга бўлишини таъминлашини алоҳида қайд этди.  

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда ОФКнинг клубларни лицензиядан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш қўмитаси аъзоси саналувчи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров ҳам иштирок этмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида асосан ФИФА вакиллари лицензиялаш жараёнининг нозик жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Эртага эса ушбу жараён қитаъмиз лигаларида қандай амалга оширилаётгани, ундаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилиши кўзда тутилган.


Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика