Latest news

19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  0 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  0 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   7 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  7 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0

PFL: АГМК клубида қандай мутахассислар ишлаяпти? News

PFL: АГМК клубида қандай мутахассислар ишлаяпти?

Профессионал футбол лигаси мураббийлар ва уларнинг лицензияси масаласига ҳам жиддий эътибор қаратади.

ПФЛ расмий сайти хабар беришича, АГМК клубида бўлган ПФЛ ишчи гуруҳи регламентга зид бўлган баъзи ҳолатларга дуч келди. Авваллари лицензияси бўлган мураббийларга ишлаш учун шартли равишда рухсат берилаверган. Энди эса бундай иш кетмайди.

Жумладан, аёллар футбол клубида фаолият олиб бораётган Илҳом Ҳанжариев (А) ҳамда Даврон Расулжоновнинг (С) ишлари жойида. Бироқ Алина Демьяненко, Нодира Йўлдошева ҳамда Мардона Алматова тайёрлов курсларига эндигина ҳужжат топширган. Улар биринчи навбатда лицензиялаш талабларини бажариши керак бўлади.

Асосий таркибда фаолият олиб бораётган Бахтиёр Ашурматов (Про), Зоҳид Нурматов (А) ва Аъзам Шерғозиев (А) масаласига эътироз йўқ. Бахтиёр Қамбаралиев (С) масаласи эса муаммоли. Унда камида Б лицензияси бўлиши шарт. Антон Майерановда эса ҳеч қандай лицензия йўқ, у эса ишлашда давом этяпти.

Ёшлар таркибида Руслан Гамадеев С лицензиясига эга. Мазкур мутахассис Б лицензиясига эга бўлмагунича ишлашга ҳақли эмас. Футбол мактаби директори Суюн Муртазоевда Б лицензияси бор. Аммо унутмаслик керакки, ПФЛ клублардан ўз академияси бўлишини талаб қилади. Академияга бошчилик қилиш учун эса мутахассисда камида А лицензияси бўлиши шарт.

АГМК футбол мактабида меҳнат қилаётган Умид Дадабоев, Талъат Абибуллаев, Зафар Назиралиев, Бобур Сайдазов кабилар ҳам лицензияга эга эмас. Футбол мактабидан иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши потенциали қандай деган саволга мазкур ҳолат яхши жавоб бўлиши мумкин.

Профессионал футбол лигаси мазкур мутахассисларни ва шу билан биргаликда АГМК клубини расман огоҳлантиради. 2019 йилги мавсум бошланмай туриб юқоридаги муаммолар юзасидан иш олиб борилиши шарт. Йўқса, АГМК футбол клубининг мамлакат Суперлигасида иштирок этиши масаласи сўроқ остида қолиши мумкин. Қайд этиш керак, ЎФА раҳбарияти мураббийларни ўқитиш масаласида бир қатор ўзгаришларни амалга оширган. Бу борадаги саволларга ташкилот жавоб беришга тайёр.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика