Latest news

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  4 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  4 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

ПФЛ: Абрамов 3та ўйинга четлатилди News

ПФЛ: Абрамов 3та ўйинга четлатилди

Бугун тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ПФЛ қўл остидаги ўйинларда қизил карточка олган футболчиларга нисбатан қуйидаги жазолар қўлланилди.
ОЛИЙ ЛИГА
“Сўғдиёна” ҳимоячиси Элёр Орипов 3-турдан ўрин олган “Динамо” билан кечган баҳсда рақибига жароҳат етказиш мақсадида атайин тепгани учун четлатилгани боис 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ
“Қизилқум” ҳимоячиси Саиджон Ҳайитов 4-турдаги “Нефтчи” билан ўйинда ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан сўккани учун майдондан четлатилганди. У 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Локомотив” ярим ҳимоячиси Карен Абрамов 4-турдаги “Сўғдиёна”га қарши беллашувда тўпсиз қолган рақибини атайин тепгани боис қизил карточка олганди. У бу қилиғи учун 3та ўйинни ўтказиб юборади, шунингдек жарима ҳам тўлайди.

“Динамо” мураббийи Рафаэль Баласанян 5-турдан ўрин олган “Андижон” билан кечган ўйинда ҳакамни сўккани учун четлатилгани боис 2 миллион сўм жаримага тортилди ва иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
 
БИРИНЧИ ЛИГА
2-турдаги “Қўқон-1912” билан кечган ўйинда мухлисларга нисбатан номақбул сўзлар айтгани учун четлатилган “Локомотив-БФК” ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Исҳоқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

2-турда “Истиқлол” билан кечган беллашувда рақиб футболчиси юзига атайин ургани учун майдондан ҳайдалган “Косонсой” ҳужумчиси Абдураззоқ Жўраев 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
 
“Шердор” ярим ҳимоячиси Турғун Қобилов 4-турдан ўрин олган “Спартак” билан баҳсда ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун четлатилганди. У иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика