Latest news

09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  0 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  4 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  8 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди? News

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди?

Ўз тарихида учинчи марта футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган АГМК яна гуруҳдан чиқа олмади.

Олмалиқ шаҳри жамоаси бугун Тожикистоннинг "Сипар" клуби билан беллашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, аввалги иккита баҳс ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлганди. Бугунги ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Александр Петров шундай деди:

- "Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Лекин кўп ҳам тушкунликка тушиш керак эмас, чунки бизни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари кутмоқда. Биз бу мусобақада иштирок этиш орқали яхши тажриба тўпладик. Шу ўринда меҳмондорчилик учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман".

Ўз навбатида ўйиндан кейин "Сипар" клуби устози Бенямин Эгбали ҳам фикрларини билдириб ўтди:
- "Ўйин жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозона олдик. Бу ютуқ Тожикистон футзали учун кўп нарсани англатади. Бизда ҳам футзал ривожланяпти, буни бугунги натижа ва ўйин кўрсатиб берди. Бундай турнирлар Осиё футзали учун ниҳоятда керак, чунки клублар халқаро доирада қанча кўп ўйнаса, футзал шунча шаклланиб боради".

Шундай қилиб АГМКнинг мусобақадаги иштироки тугади. АГМК барча ўйинларда мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўриниш олди: 3-15.

Rating: -48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика