Latest news

17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  3 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  1 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман" News

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"

Тожикистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хорватиянинг "Novi List" нашрига берган интервьюсида термадаги фаолияти ҳақида гапирди.

Хорватияликлар ўз тарихида биринчи марта қитъа турнирига йўл олган ва биринчи уринишдаёқ тарихга кирган Тожикистон терма жамоасини экзотика деб аташди.

Хорватиялик ҳамкасблар Петр Сегрт германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёвнинг чўқинтирган отаси эканлигини ҳам хабар қилишди.

"Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак", – деганди Сегрт Қатардаги Осиё Кубогида Иордания билан ўйин олдидан берган интервьюсида.

Унга кўра, тожикистонликлар Осиё Кубогида доим прессинг қилиб ўйнаган ва майдонда катта куч сарфлаган. Турнирдаги жамоа бир катта оиладек эди.



"Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанимизда кечаси билан байрам қилдик. Меҳмонхонамизда ҳамма рақсга тушди. 1/8 финалда БААни мағлуб этганимиздан сўнг худди Осиё Кубогини қўлга киритгандек хурсандчилик қилдик. Тожикистон – кичик давлат ва биз барчамиз Осиё Кубогида рўй берган ҳамма нарсадан жуда фахрланамиз", – дея қўшимча қилди Сегрт.

- Тожикистонда футбол қандай эканлигини тушунтириб бера оласизми?

- Тожикистонда биргина сунъий қопламали майдон бор ва ҳеч ким ўртоқлик ўйинларига келишни истамайди, шунинг учун биз доимий равишда меҳмонда ўйнадик. Тожикистон терма жамоаси мураббийи сифатида 23 та ўйинда устозлик қилдим, шундан бор-йўғи 2 тасини ўз майдонимизда ўтказилган.

Тожикистонлик футболчиларда хорватларга ўхшаш футболга мойиллик бор, мен буни дарҳол англадим. Шунинг учун у ерга ишлашга бордим.

Мен келганимда улар узун паслар билан ўйнашарди. Мен дарҳол айтдимки, бундай ўйин улар учун эмас, ўсиш бўлмайди.

Биз Хорватия терма жамоаси каби паслашиб ўйнай бошладик.

Тожикистонда клубларда тизимли шуғулланадиган футболчилар йўқ, улар жамоага кўчадан келиб қўшилишади. Улар тез, портловчи ва мен тўғри йўналишда йўналтирилган истеъдодга эга.

Келганимда терма жамоадаги ўртача ёш 29-30 эди, ҳозир эса 23-24 ёш. Бизда ўйин сифати борлигини билардим, Осиё Кубогида гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди.



- Осиё Кубогидаги муваффақият формулангизни қандай таърифлаган бўлардингиз?

- Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман. Бу бизнинг муваффақият комбинациямиз эди.

Бу йигитлар ажойиб ва мен улар билан фахрланаман. Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак

Немис мураббийлари Япония ёки Корея Республикасида муваффақият қозонишлари мумкин, чунки у ерда интизом менталитетнинг бир қисми. Тожикистонда одамлар бизга ўхшаб кетади ва фақат интизом етарли эмас, чунки баъзида импровизация қилиш керак бўлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика