Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  5 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Петр Чех энди футболчи эмас. Унинг бутун фаолиятини 15та сурат орқали ёдга оламиз News

Петр Чех энди футболчи эмас. Унинг бутун фаолиятини 15та сурат орқали ёдга оламиз

"Хмел"дан Европа лигаси-2019 финалигача.

Пет Чех ўсмирлигида мана шундай эди. Бу "Хмел" клубининг формаси. Чех профессионал фаолиятини Чехиянинг шу клубида бошлаган. У икки йил "Хмел"да ўйнаб, кейин Праганинг "Спарта" клубига ўтади.


"Спарта"дан сўнг бир йил "Ренн" шарафини ҳимоя қилди.


"Ренн" Чех билан қуйи лигага тушиб кетишига оз қолади, аммо барибир у Европа скаутларини ҳайрон қолдиришга муваффақ бўлган. 2004 йилнинг июлида "Челси" уни 10 млн. еврога сотиб олади (Чех ўша пайтда клуб тарихидаги энг қиммат посбонга айланган). Бу таништириш маросимидан сурат.


Чехнинг биринчи мавсуми жуда зўр ўтган: Мавсумолди йиғинда жароҳат олган Кудичинини асосий таркибдан сиқиб чиқарди, 1025 дақиқа гол ўтказмай АПЛ рекордини янгилади, 35та учрашувда бор-йўғи 13та гол ўтказди ва Англия чемпионига айланди.


2006 йилнинг октябрида Чех фаолиятидаги энг қўрқинчли дамни бошидан ўтказди. "Рединг"га қарши баҳсда ярим ҳимоячи Стивен Хант унинг бошига зарба берди ва дарвозабоннинг бош суяги жароҳатланди. Шифокорлар посбон вафот этиши мумкинлигини айтишган.


2007 йилнинг январида Чех регби қалпоғида сафга қайтди ва уни бутун дунё таний бошлади.


2008 йилнинг 21 майида Чех биринчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" пенальтилар сериясигача етиб боришди ва чехиялик посбон Криштиану Роналду зарбасини қайтарди, аммо ғалаба учун бу етарли бўлмади.


Бу 2011 йилнинг боши, Пет Чех мавсумнинг энг яхши чехиялик футболчиси совринини қўлга киритди.


2012 йилнинг майида Чех ниҳоят Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Финалда у учта пенальти қайтарди: экстра-таймда Роббен, серияда Олич ва Швайнштайгер чехиялик посбон дарвозасини ишғол қила олишмади. Дрогба асосий вақтнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирганини ҳамма яхши эслайди, аммо финалнинг энг яхши футболчиси Чех бўлгани аниқ.


2015 йилнинг августи. Чех бир неча ҳафта олдин уни "Арсенал"га қўйиб юборган Моуриньюни қучоқламоқда. Тибо Куртуа "Челси"нинг асосий дарвозабонига айланди.


Чех уч мавсум давомида "Арсенал"нинг асосий посбони бўлди. 2015/16 мавсумда у АПЛда 16та қуруқ ўйин ўтказиб, "Олтин қўлқоп" соҳибига айланди.


Петр Чех хоккей устаси Мартин Гавлатнинг хайрлашув учрашувида.


Бу ерда у ўзининг академиясида болалар билан шуғулланмоқда.


2018/19 мавсумда Чех "Арсенал"нинг асосий дарвозабони бўлмади, Бернд Лено унинг ўрнини эгаллади. У ёшроқ, реакцияси кучлироқ ва оёқлари билан яхши ўйнайди. Петр кубок ўйинлари посбонига айланди.


Европа лигасида айнан у ўйнади ва финалдан олдин ким майдонга тушиши ҳаммани ҳавотирга солган эди. Чунки Бокудаги баҳсдан олдин Чех янги мавсумда "Челси"да менежерлик қилиши ҳақида хабарлар эълон қилинганди. Эмери чехиялик посбонга ишонч билдирди ва дарвозабон ҳафсалани пир қилмади, аммо "Арсенал" рақибдан кучсизроқ эди. 1:4 - Петр Чехнинг фаолиятидаги сўнгги учрашуви мағлубият билан якунланди.


Клубда 781та учрашув, терма жамоада 124та, 4та чемпионлик соврини, 4та АПЛ "Олтин қўлқопи", Англия Кубогидаги 5та ғалаба, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг олтин медаллари.


Бу буюк фаолият бўлди.

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика