Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Пешқадамлик учун кураш: А Серия 3-турига превью News

Пешқадамлик учун кураш: А Серия 3-турига превью

Бугун 3-тур учрашувларига старт берилади.

"Ювентус" - "Наполи"

Пирло ва Гаттузонинг мураббийлик дуэлини кўриш анча қизиқ бўлади. "Ювентус" ўтган турда ўзини тўлиқ кўрсатиб беролмади, аммо тўхташга вақт йўқ, олдинга интилиши керак. Кулушевски-Дибала-Роналдо учлигини кўриш анча қизиқ бўлади ва бунга ҳам етарлича имконият бор. Пирло таркибда ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. "Наполи" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, жамоа янги мураббий қўл остида ҳам ишонч билан ҳаракат қилмоқда. Гаттузо бу ўйинда жароҳат олган Инсиньенинг ўрнига бирортасини топиши керак ва катта эҳтимол билан бу Политано бўлиши мумкин.

Клублар сўнгги марта Италия Кубоги финалида учрашгандилар, чемпионат доирасида эса аввалги учрашувда "Наполи" 2:1 ҳисоб билан "Ювентус" устидан ғалаба қозонганди. Бу сафар букмекерлар "кекса синьора"нинг имкониятларини юқорироқ деб тахмин қилишмоқда, бироқ кескин фарқ сезилмаяпти. Учрашув чинакамига тур безаги бўлиши мумкин, "Наполи" албатта амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатади ва Туриндан ҳеч бўлмаса гол урмай қайтмаса керак.


"Лацио" - "Интер" 

"Интер" "Беневенто"ни додини бераётганда, "Лацио" "Аталанта"дан "калтак еётганди". Инзаги бу ўйинда бир қатор етакчилари хизматидан фойдалана олмайди. Шу сабаб таркиб у қадар ўзгармаса керак. Корреа майдонга тушса, жамоага анча фойдаси тегиши мумкин, аммо бу амалга ошиши бироз қийин вазифа. Контеда таркиб муаммоси йўқ, шу сабабли "сюрприз"лар бўлмаса керак. Видалнинг жароҳати у қадар жиддий бўлиб чиқмади, лекин шундай бўлсада, бошқа вариантлар бўлгани учун чилиликни эхтиёт қилишлари мумкин.

Охирги ўзаро беллашувда "Интер" "Лацио"га Римда мағлуб бўлган (1-2), ўша учрашув скудетто учун курашда ўта муҳим паллада бўлганди. Бу сафар букмекерлар "Интер"нинг ғалабасига кўпроқ ишонмоқда. Конте жамоаси чемпионат стартида ишончлироқ ўйин намойиш қилмоқда, лекин ҳимоядаги муаммолар етарлича. "Лацио" эса улардан фойдаланиб қолиши мумкин.


"Аталанта" - "Кальяри"

"Бергамасклар" биринчи турларданоқ худди ўтган йилгидек ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Гасперинида ҳозирча таркибни кескин ўзгартириш имкони мавжуд эмас. "Аталанта" вазиятни жуда яхши ҳис этмоқда ва етакчилар яхши спорт формасига кириб улгурган. "Кальяри"да вазият оғирроқ. Эусебио Ди Франческо ҳали жамоани тўлиқ ўзи истаган ҳолатга келтира олмади чоғи. "Лацио"га қарши ўйинда жамоа ёмон кўринмади, лекин футболчиларда ўз кучига ишонч етишмади. Бу сафар ҳимояда янада диққатлироқ ҳаракат қилиш талаб этилади.

Охирги ўйинда ушбу жамоалар анча камтар ўйин намойиш қилган ва "Аталанта" 1-0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ҳозир "бергамасклар" сўзсиз фаворит ҳисобланмоқда. Қизиқ бир факт: "Кальяри" охирги 4 ўйинда "Аталанта" дарвозасини ишғол қила олмаяпти, бу сафар ҳам анънани бузиш мушкул вазифа. Катта эҳтимол билан "Аталанта"нинг ғалабали серияси давом этади. 


"Фиорентина" - "Сампдория"

"Фиорентина"нинг асосий вазифаси ҳозир Федерико Кьезани сақлаб қолиш ҳисобланади. Футболчи "Милан"га ўтиб кетиш эҳтимоли юқори. Ҳозирча у "Интер" билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин мухлисларни хурсанд қилиш ниятида. "Фиалкалар" вақти-вақти билан ажойиб ўйин намойиш қилдилар, Франк Рибери жамоа сафида ажралиб турди. "Сампдория" эса стартда кетма-кет 2 бор мағлубиятга учради, "Ювентус"га ютқизишини қайсидир маънода кутилган бўлса, "Беневенто", яна 2-0 ҳисобида олдинда бораётиб... Жуда аламли ҳолат. Шубҳасиз, Клаудио Раньери таркибни ўзгартиришга интилиши турган гап, лекин бир қатор янги футболчилар ҳали жамоага киришиб улгурмаган ва таркиб идеал ҳолатга келиши учун вақт талаб этилади.

"Фиорентина" "Сампдория" дарвозасига 5 та гол уриб 1 та ўтказиб юборди. Ҳозир "фиалкалар" яна фаворит ролида ўйинга келмоқда. Муҳими мезбонлар "Торино" билан ўйиндагидан кўра, ишончлироқ, дадилроқ ҳаракат қилиши зарур. "Сампдория" эса йўқотадиган нарсаси йўқ ва шунинг учун қувноқ беллашув гувоҳига айлансак ажабмас.


"Удинезе" - "Рома"


Ўтган тур Удине клуби кутилмаганда "Специя"га ютқазиб қўйди. Бу сафар унданда қийинроқ имтиҳон кутиб турибди. "Рома" эса "Ювентус" билан ўйинда анча ишончли ўйин кўрсатди ва ғалабага яқинроқ эди. Бу сафар рақиб нисбатан кучсизроқ жамоа, демак, қарши ҳужумларга ишониб қолиб бўлмайди. Пауло Фонсека буни тушуниб турибди ва шундан келиб чиқиб таркиб тузиши зарур.

Қизиқ, охирги ўзаро учрашувда "Удинезе" "Рома"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундай бўлсада, бўлажак беллашув фаворити "римликлар". "Удинезе" қанчалик ҳаракат қилмасин, "кичик зебралар"га нисбатан маҳоратли рақибга қарши осон бўлмаслиги аниқ.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика