Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

PES 2016нинг расмий трейлери ва ўйин ҳақида янги маълумот News

PES 2016нинг расмий трейлери ва ўйин ҳақида янги маълумот

Футбол симуляторининг янги талқинининг трейлери ва янги маълумотларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

TAS-IX


TAS-IX эмас



Тўқнашувларнинг янги тизими - PES 2016да тўқнашувлар янада ишонарли бўлади, чунки тизимда футболчиларнинг бир-бирига тегиши аниқроқ ҳисобланган.


Иккинчи қават - Физиканинг янги тизими туфайли иккинчи қаватдаги курашлар умуман ўзгача кўриниш олади. Чап тугма билан ҳавода қўл ёки бош билан ўйнаб тўп учун рақиб билан курашишингиз мумкин.


1х1 бошқарув - PES 2016да ҳимоячи ва ҳужум қилаётган футболчи бошқарувида янада катта имкониятлар яратилди. Бошқа футболчига ўтиш вақти камайди ва виртуал футболчиларни бошқариш ва менёврлар қилиш осонлашди. Бу тизим туфайли дирблингда ҳам ўзгаришлар содир бўлди, энди сиз бошқараётган футболчи ҳаракат йўналишини бир зумда ўзгартира олади ва ҳимояланаётган футболчи мувозанатини йўқотиши мумкин. "Бирга-бир" бошқарув тизимининг янги режими майдонда бўлаётган воқеаларни умуман ўзгартириб юбориши мумкин.


Идеал ҳимоя - Керакли вақтда тўғри қарор қабул қилиш билан сиз ҳужум қилаётган футболчини туртиб юбориб, тўпга эга бўлишингиз мумкин.


Футболчининг сунъий ақли - Жамоа учун ўрнатилган тактикага биноан икки-уч футболчи иштирокида комбинация уюштирилади.



Дарвозабон ID - Сифатни яхшилаш ва ижрода такрорланмас индивидуаллик қўшиш мақсадида дарвозабонларга янги ҳаракатлар қўшилди: тўпни илиб олиш, эркин зарбани манзилсиз тепиш, тўпга тайёрланиш ва жой танлаш. Бу сифатлар дарвозабонга янги ҳаракатлар қўшади ва сиз улардан нима кутиш мумкинлигини билиб оласиз.


Гол нишонлашни бошқариш - Бу ўйинда янги сифат қўшилди, энди ўйинчилар гол нишонлашни тўлиқ бошқара олади. Бу имконият махсус белгини босганингиздан сўнг пайдо бўлади.



Янги мастер-лига - Машҳур ва жуда оммабоп режим тўлиқ янгиланди. Сиз энди футбол оламига бутунлай кириб кетасиз. Режимдаги ҳар бир элемент қайта ишланди, янги трансферлар тизими ишга тушди. Энди бу бир киши учун энг яхши режимлардан бири.



Янги визуал эффектлар - Ўйиннинг янги қисмида турли хил янгиликлар бор: Ёмғир сачраши, футболчиларнинг майдонда сирпаниши, тунда янгича ёритиш тизими ва ҳақиқий чим!



Динамик об-ҳаво - PESда илк бора динамик об-ҳаво қўлланилади, энди ёмғир ўйин бошидан эмас, учрашув вақтида ёғиб юбориши мумкин. Тўпнинг янада реаллашитирилган физикаси билан ёмғир футболчиларнинг ҳаракатини ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳимоячилар "бирга-бир"да сирпаниб кетиш ёки йилиб тушиш имкониятлари кўп. Бу тизим ўйиннинг барча режимларида амалда бўлади ва учрашув натижасига катта таъсир ўтказиши мумкин.



Инсон ҳаракатлари - Ҳақиқатга яқинроқ ҳаракатлар қидириб, яратувчилар 3 марта кўпроқ анимация қўшишди. Сиз дарвозабон сейвлари, зарбалари ва майдондаги футболчилар ўтишларининг янги анимацияси гувоҳи бўласиз. Бундан янги 1x1 тизим ҳам ютади, чунки ҳужум қилаётган футболчи финтлар ёрдамида рақибни нотўғри томонга ҳаракатлантириши мумкин.


Тўпнинг янги физикаси - Сўнгги бир неча йил давомида ўйин тўпнинг реалистик физикасида катта ютуқларга эришди. PES 2016да физика ҳақиқийликнинг янги чўққисига чиқди. Ҳар бир айланиш, рикошет ҳақиқий тўп ёрдамида ҳисоблаб чиқилди ва энди бундай вазиятларда тасодиф ўзгача аҳамият касб этади.


MyClub - PES 2015да ушбу режим ишга тушганидан сўнг сиз ҳар ҳафта янгиланишларни қабул қилганмиз, бу тизим фойдаланувчилар ёрдамида яхшиланди. Янги қисмда "Футболчи даражаси" тизими қўшилди. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.


Камеранинг динамик кенг бурчак кўриш қобилияти - Янги бурчак ёрдамида майдонни кузитшда янада катта имкониятга эга бўласиз. Бу имкноият ёрдамида футболчиларингиз билан ҳаракатланиш, курашларда иштирок этиш осонроқ бўлади. Тўп майдоннинг қайси бурчагидалигига қараб камера энг яхши кўринишни танлайди.


Тасвирнинг PS4га юборилиши - Ўзгаритириш режими PES қисмларининг синоними ҳисобланади ва бу ерда ҳам янгиланишлар амалга оширилди.


Олдинроқ KONAMI компанияси УЕФА турнирларининг лицензиясини яна уч йилга узайтирганини маълум қилган эдик.


Ўйин 18 сентябрда чиқиши режалаштирилган. Ўйин ҳақида янада кўп маълумотни 16 июнда старт оладиган E3 кўргазмасида билиб олишимиз мумкин.


Эслатиб ўтамиз, ушбу қисмда (PES 2016) бу мавсум ОЧЛда иштирок этган клубларимиз ҳам бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика