Перес Неймарни “Реал”га олиб келишни хоҳламоқда, Зидан эса бунга қарши
12 jul 2019 07:55
News
Перес Неймарни “Реал”га олиб келишни хоҳламоқда, Зидан эса бунга қарши
ПСЖ футболчиси фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин.
Неймарни “Реал”га олиб келишни шахсан жамоа президенти Флорентино Перес хоҳламоқда. Бироқ жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан бу фикрга қарши. Боиси француз Неймарни жамоага олиб келишдан маъно йўқ деб ҳисобламоқда. Зидан “Реал” майдон марказига ярим ҳимоячи сотиб олишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Поль Погбанинг “Қироллик клуби”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Link :
Source : Le10sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments