Latest news

23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  84 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Перес: "Футбол хасталанган" News

Перес: "Футбол хасталанган"

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес яна Суперлига ғоясини илгари сурди.

Перес сўнгги йилларда Европанинг элита футбол клубларини УEФА мусобақаларидан ажралиб чиқишга ундашда етакчи шахс бўлган ва у 2021 йилда таклиф қилинган Суперлиганинг раиси бўлган.

"Муаммони ҳал қилиш учун аввало муаммо борлигини тан олиш керак", деди Перес якшанба куни клубнинг умумий йиғилишида. “Бизнинг спортимиз касал. У глобал спорт сифатидаги етакчилигини йўқотмоқда.

Юқори рақобатдаги ўйинлар томошабинларнинг ҳаяжонини қайтаришга ёрдам беради.

Теннисда Надаль ва Федерер 15 йил ичида 40 марта тўқнаш келган. Надаль ва Жокович 16 йил ичида 59 та ўйин ўтказишди. Футболда эса биз 67 йил ичида “Ливерпуль” билан атиги 9 марта ўйнадик. Еврокубоклар тарихида “Челси” билан тўрт марта беллашганмиз. Мухлисларни бу ўйинлардан маҳрум қилишнинг қандай маъноси бор?”

Биз барча спорт турлари бўйича етакчи эдик, ҳозир эса 13-ўринга тушиб қолдик. Футбол бошқа спорт ва бошқа платформаларга қарши глобал курашда мағлуб бўлмоқда.

Бизга ўтган асрда ишлаб чиқилган эски тузилмаларга асосланмаган, профессионал, замонавий, шаффоф бошқарув керак.

Яқинда Европа клублари ассоциацияси раиси (Пари Сен-Жермен президенти Носир ал Хелайфи) Суперлига ҳақида гапирар экан, “Реал Мадрид” рақобатдан қўрқади деб айтди. Балки ECA президентига "Реал Мадрид" қандай клуб эканлигини эслатиб қўйиш керакдир. Рақобат бизнинг ДНКимизда бор”, — деди Перес.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика