Latest news

07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  1 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  23 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  187 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3

“Перак” клуби президенти Ойбек Қиличев борасида баёнот берди News

“Перак” клуби президенти Ойбек Қиличев борасида баёнот берди

13 февраль куни Малайзия суперлигаси баҳслари старт олганидан мухлисларимизнинг хабарлари бор.

Бу йил ушбу юртнинг олий дивизионида уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сурмоқда: Воҳид Шодиев (“Перак”), Лутфулла Тўраев (“Фелда Юнайтед”) ҳамда Дилшод Шарофиддинов (“Т-Тим”).

Аслида “Перак” сафидаги легионерларимиз сони ҳозирда икки нафар бўлиши лозим эди. Бироқ ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев маълум муддатга ҳозирча яна ўзимизга қайтишга мажбур бўлди. Бу борада Ипох шаҳри клуби президенти Дато Сери Абдул Пухат Бин Мат Наян Малайзия оммавий ахборот воситалари учун 1-турнинг “Перак” – “Келантан” (0:0) учрашувидан сўнг расмий баёнот берди.

- “Перак” клуби шуни маълум қиладики, уйда “Келантан”га қарши ўтказган ўйинимизда мухлисларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлашлари учун бутун жамоамиз уларга ўз миннатдорчилигини билдиради (изоҳ: учрашувга 21000 томошабин тушган, – “СА”). Бундай қўллаб-қувватлаш, албатта, футболчиларимиз майдонда бор кучларини бериб ўйнашлари учун жуда муҳим омил бўлди. Бу ҳол, шак-шубҳасиз, ўйинчиларимизга руҳий томондан катта ёрдам вазифасини бажарди. “Перак” футбол клуби бутун мавсум давомида ишқибозларнинг айнан ҳудди шундай тарзда қўллаб-қувватлашларига умид қилиб қолади ва бу ҳолат давомий ва доимий бўлишлигига ишонади. Чунки, биринчидан, клубимиз буюк тарихга эга ва, энг асосийси, жамоамиз мухлислари бошқа клублар ишқибозларидан яққол ажралиб туришади.

Шунингдек, “Перак” клуби ўзбекистонлик футболчи Ойбек Қиличев билан юзага келган техник муаммо – чемпионат учун у маълум сабабларга кўра рўйхатдан ўтказилмай қолгани учун ўз ишқибозларидан узр сўрайди. Биз Малайзия футбол ассоциацияси регламентини ҳурмат қиламиз. Мавсумолди ўртоқлик баҳсларида Ойбек Қиличев қанақанги ажойиб ўйинчи эканлигини намойиш этишга муваффақ бўлганди. Буни ҳаммангиз кўрдингиз.

Албатта, энди биз уни иккинчи даврадан жамоамизга олиб келишга бор кучимиз ва бор имкониятларимизни ишга соламиз. Ва келажакда унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишни кўзлаганмиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика