Суперлига. “Олтин очко” қоидаси ишга тушганида жадвал қандай кўринишда?
23 may 2018 09:33
News
Суперлига. “Олтин очко” қоидаси ишга тушганида жадвал қандай кўринишда?
“Олтин очко” қоидаси бўйича жамоаларни икки қисмга ажратсак, чемпионлик пойгасида ҳозирча “Навбаҳор” пешқадам эканини кўришимиз мумкин. Илҳом Мўминжонов жамоаси ҳозирча марказий ўйинларда нисбатан яхшироқ таассурот қолдирган.
Миржалол Қосимов устозлик қилаётган “Бунёдкор” ўз стабиллигини сақлаб турибди. “Пахтакор”, “Насаф” ҳамда “Локомотив”да эса очколар ҳозирча тенг. Мазкур уч жамоанинг ўзаро ўйинларида “Пахтакор” 4 очко олган, Қарши клуби 3, “темирйўлчилар” эса 1. “Бухоро” гарчи олтиликда бораётган бўлса-да, Улуғбек Бақоев жамоаси етакчилардан фақатгина “Пахтакор”ни таслим қила олган холос.
Жадвалнинг қуйи қисмида эса “Металлург” ва “Қизилқум”нинг ишлари жойида. Энг катта сенсация “Нефтчи”нинг ҳолати “Сўғдиёна”никидан яхшироқ бўлиб қолгани. Аммо унутмаслик керак, айни пайтда Фарғона клуби Лушчан жамоасидан умумий ҳисобда 4 очко камроқ жамлаган.
Comments