Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  171 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Пеп - "Сити" билан шартномаси бекор қилиниши ҳақида: "Бу нотўғри" News

Пеп - "Сити" билан шартномаси бекор қилиниши ҳақида: "Бу нотўғри"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан шартномасида уни исталган вақтда бекор қилиш варианти борлиги борасидаги маълумотни рад этди.

"Йўқ, бу нотўғри. Бир ҳафтадан буён "Манчестер Сити" билан тузган режаларим борасида гапиряпман.

Биз январь ойидаги трансферлар ҳақида гаплашмаяпмиз. Мавсумни қайси футболчилар билан бошлаган бўлсак, улар билан якунлаймиз. Нимадир бўлса ҳам, ёзги трансферлар ойнаси вақтида амалга ошади.

Стоунзнинг мушаклари жиддий жароҳатланган. У яна қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборишини билмайман. Агуэро ҳали ҳам жамоа билан машғулотларда қатнашмади. Давид Сильва кеча ва бугун умумий гуруҳда шуғулланмади. Айни дамда унинг саломатлигини текширяпмиз. У оёғидан қаттиқ зарба қабул қилиб олганди.

Зиёфатнинг бекор қилиниши? Чоршанба куни ЕЧЛда ўйин ўтказдик ва ўша куниёқ Манчестерга қайтдик. Барча чарчаган эди. 3-4 кундан кейин яна ўйин. Шу боисдан футболчилар ўз вақтини оиласи даврасида ўтказишини истадим ҳолос", - деди Гвардиола.

АПЛнинг навбатдаги турида "Манчестер Сити" сафарда "Арсенал" меҳмони бўлади. Баҳс якшанба куни ўтказилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика