Пеп Моуриньюга жавоб берди
07 dec 2024 15:36
News
Пеп Моуриньюга жавоб берди
1 декабрь куни "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашув охирида "Энфилд"га келган мухлислар Пепга "Эрталаб сени ҳайдашади!" деб бақиришди. Мураббий жавоб тариқасида уларга 6та бармоғини кўрсатиб, АПЛдаги чемпионликлари сонига ишора қилди.
Кейинроқ уни Моуриньюга солиштирган мухлисларга жавоб берди: "Менда 6та АПЛ соврини бор, Моуриньюда 3та".
Жозе эса қуйидагича изоҳ билан юзланди: "У 6та соврин ютган бўлса, мен 3та, лекин ҳаммаси ҳалол. 150та ишни кўриб чиқишмагунча ғалабаларни хоҳламаган бўлардим".
"Бу хазил эди. Аммо энди у ҳам "Манчестер Сити"ни қуйи лигага жўнатишни хоҳловчилар рўйхатида. Мен Жозега шундай деган бўлардим: Биз айбсизмиз, ҳали ҳеч нарса исботлангани йўқ. Кейин нима бўлишини кўрамиз.
Бу хазил бўлган. Мен "Сити", у "Челси" билан ютган совринлари учун сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер билан бир столда ўтиришга лойиқмиз деб ўйлайман.
Агар Жозени хафа қилган бўлсам, афсусдаман. Аммо бу хазил эди. Аммо мен 6та, у эса 3та соврин ютган. Бу факт" - деди Гвардиола.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments