Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  394 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  15 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик" News

Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"

"Арсенал"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Сити" бош мураббийи "Арсенал"га қарши ўйинда жамоаси умуман олганда яхши ўйнаганини маълум қилди.

"Мен фақат охирги 20-25 дақиқадан афсусдаман. Биз 60-70 дақиқа ичида қилаётган ишимизни унутиб қўйдик. Бу қийин ўйин. Ўйин бошида юз берган вазият бу мавсум жуда кўп содир бўлмоқда. Аммо 10-15 дақиқадан сўнг биз ўйинни қўлга олдик, жуда жуда яхши ўйнадик. Ҳисоб 1:1 пайтида импульс яхши эди. Битта нотўғри пас ва гол, кейин учинчи гол...

Шундан кейин ҳимоявий тарафдан қилишимиз керак бўлган ишни бажаришдан тўхтадик ва бироз сабрли бўла олмадик. Бу каби ўйин кўрсатганингиздан кейин рақиб ўзини янада қулайроқ ҳис қилади. Мен ўйиннинг охирги дақиқаларидан афсусдаман, холос. Қолган вақт? Мен жуда яхши ўйин кўрсатдик дея оламан. Ҳисобга қараб, бу ғалати туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат. Биз яхши реакция кўрсатгандик. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, тўп билан ҳам хавфли эдик", - дейди Пеп Гвардиола.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика