Latest news

08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  3 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак" News

Пеп Гвардиола: "Холанд ҳар ўйинда 5тадан гол уриши керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола хазилона равишда ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг ҳар ўйинда бештадан гол уриши кераклигини айтди.

"У ҳар ўйинда бештадан гол уриши керак. Холанд гол ура олмаса, унга босим ўтказишмоқда. Бироқ бу йигитча, босимни ҳис қилмаяпти, чунки у мавсумни зўр ўтказмоқда. Биринчи бўлимда ҳам унда бир қанча вазиятлар бўлди. Пенальтидан ҳам гол уриш осон эмас! Холанд доимо ёнимизда ва у ҳар дақиқадан завқ олмоқда. Эрлингнинг голларни нишонлашини кўрсангиз, бу ерда қанчалар хурсанд эканлигини кўриш мумкин. Биз ҳам ундан мамнунмиз.

У ҳали ёш. Унинг характери шундайки, пенальтидан гол урса ҳам шубха бўлмаслиги керак. Балки бу жуда яхшидир. Унинг статистикаси барчасига гувоҳлик беряпти. Бу лигада шунчалар кўп гол урдики, ҳали эндигина март ойидамиз. Эътиборни йўқотмаслиги - унинг энг зўр сифати. Буни у билан бирга ишлаб билдим.

Албатта, у ҳам босимни ҳис қилади. Босим - яхши нарса, у орқали Холанд ўзини ўнглаб олади ва ўзининг максимумини кўрсатишига туртки беради", - деди "шаҳарликлар" устози.

Ушбу мавсумда 22 ёшли футболчи "Ман Сити" таркибида 34 ўйинда 33 гол ва 5 ассист қайд этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика