Latest news

22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  2 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  5 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  3 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  8 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани News

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона" ва "Бавария" баҳси бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувдан олдин "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола, дарвозабон Мануэль Нойер ва ярим ҳимоячи Хаби Алонсо иштирок этди:

Гвардиола:

"Бу ўйин мен учун ўзгача аҳамиятга эга эканлигини тушунишингиз керак, чунки "Барселона" 30 йил давомида менинг уйим бўлган, аммо ҳозирда "Бавария" мураббийиман ва ўз вазифамни бажаришим керак.

Биз Мессини тўхтатиб қола олмаймиз, "Бавария" фақат унга оширилган ёки Леодаги тўпларни олиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

Сўнгги йилларда Чемпионлар лигасида ҳеч ким тўпга эгалик қилиш бўйича "Барселона" каби натижа қайд этмаяпти. Германия ва Европада биз кўпроқ тўп билан ҳаракат қиламиз, аммо "Камп Ноу"да бу вазифани уддалаш қийин бўлади.

Биринчи учрашувда гол урмай, рақибни Мюнхенда мағлуб этишимиз ва финалгача етиб боришимиз қийин бўлади. Ҳимоядаги ўйиндан доимо фойда чиқмайди.

Агар жароҳатланганлар ўрнини тўлдира олмаганимизда Германия Бундеслигасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлар эдик. Йўқотишларни баҳона қила олмайман.

Левандовски шуғулланяпти, у билан суҳбатлашиб кўраман. Агар Роберт 100% тайёр бўлса, уни майдонга тушираман.

Тьягога келадиган бўлсак, у "Камп Ноу"га қайтганидан хурсанд. Бу ер иккаламизнинг ҳам уйимиз".



Хаби Алонсо:

"Мен "Камп Ноу"да кўп учрашувларда майдонга тушганман, аммо "Бавария" сафидаги ўйин бошқача бўлади. Эртага бизга юклатилган вазифани уддалаймиз деб умид қиламан.

Бу ер Гвардиоланинг уйи ҳисобланади, аммо ўртага финал тикилган".




Мануэль Нойер:

"Мен доимо ўйинга ва ҳужумчиларга қарши тайёргарлик кўраман. Бу уч ҳужумчини ҳам тўхтатиб қолса бўлади.

Эртага дарвозани қуруқ сақлашга ҳаракат қиламиз, чунки бу жуда муҳим. "Барселона"га қарши учрашувда ҳимоявий ўйин намойиш этмаймиз.

Тер Штеген ажойиб дарвозабон ва оёқда яхши ўйнайди. У билан яхши муносабатдаман ва ҳамкасбимга омад тилайман. Тер Штеген ва Браво жуда яхши посбонлар".


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика