Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин"
06 feb 2019 01:44
News
Пеп Гвардиола: "3-4 кун аввал "Ливерпуль чемпион эди, энди биз олдинга ўтиб кетишимиз мумкин"
"Олдинда яна 13та тур бор. Агар сиз 9 ёки 10 очко ортда қолаётган бўлсангиз, бу жуда ҳам кўп эмас. Ҳеч қачон "Тоттенхэм" чемпионлик пойгасида қатнашмаяпти, деб айтмаганман. "Манчестер Юнайтед" ҳозирги суратда иштирокини давом эттирса, уни ҳам ушбу АПЛ чемпионлиги учун курашга қўшиш мумкин.
Қачонки турнир жадвалига қаралса, улар дастлабки икки ёки уч ўринни кўришади ва пастдаги жамоаларга аҳамият беришмайди. "Челси" кетма-кет ўйинларда ғалаба қозониб, бош соврин учун даъвогар бўлиши ҳеч гап эмас. 3-4 кун олдин биз учун ҳаммаси тугагаган ва "Ливерпуль"ни чемпионга айлантириб қўйишган эди. Энди эса биз улардан ўзиб кетишимиз мумкин.
Хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Сюрпризлар, кутилмаган натижалар бўлади, жамоамга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш оғир кечади. Соврин учун курашмаётган клублар муаммо туғдириши катта эҳтимол", – дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди BBC нашри.
Comments