Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  19 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда News

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда

Tags :  ЖЧ-2018
Учинчи кун тренди: ҳакамлар тортинмасдан ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилашмоқда. Аксариятида VAR тизими туфайли.

Аввалроқ ФИФА айнан ЖЧ-2018 ўйинларидаёқ VAR тизими ва Goal-line technology (тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган/ўтмаганини аниқловчи тизим)ни илк бор йирик мусобақада қўллаб кўришга қарор қилганди. Ва бу Франция - Австралия учрашувида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлди.

1. Ҳакам пенальти белгилаш ниятида эмас эди, лекин видео-ёрдамчилар маслаҳати ва майдон четидаги монитор ёрдамида ўн бир метрлик жарима белгилаш керак деб ҳисоблади. Гризманн нуқтадан адашмади.

2. Поль Погбанинг зарбаси рикошет туфайли ажойиб траектория бўйлаб дарвозага йўл топди, аммо барибир тўп чизиқни кесиб ўтганлигини ишонч билан айтиб бўлмасди. Гол бўлдими? Аниқми? Бир неча сония сукут ва бош ҳакам майдон марказини кўрсатди. Унинг қўлидаги "соат" (махсус мослама) ишлаб кетди (Goal-line technology ўзини кўрсатди), демак – гол бўлган.

Ўйин динамикаси, атрофдаги шовқин ... Бундай вазиятда инсон хато қилиши, кўрмай қолиши ҳеч гап эмасди. Янги технологияларсиз Франция очко йўқотиши ва ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди. Жамоа тўп билан кўпроқ муомала қилди, ўйин тизгинини қўлида ушлаб тургандек эди, аммо кўпчилик кутган енгил ва ёрқин ўйин йўқ эди.

– Баъзан яккакурашларда мағлуб бўлдик ва тўп оширишларда хатога йўл қўйдик. Нима бўлганини ва нега бундай бўлганини тушунтириш мушкул, бироқ ўйин тизгини бизнинг қўлимизда эди, – деди Дидье Дешам.

Россия майдонларида ўтаётган ЖЧ дастлабки уч кунида 6 та пенальти белгиланди, ўтган мусобақада (бошидан охиригача) – 13 та. Ўтган ЖЧда – бир бор футболчи имкониятни голга айлантира олмаган, бу сафар – "уже" иккита. Мазкур Жаҳон Чемпионати трендларидан бири шубҳасиз, ўн бир метрлик зарбалар. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика