Latest news

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  16 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди News

Пенальти бормиди? Собиржоновнинг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон кубогичорак финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашувидан кейин мезбонлар вингери Асадбек Собиржоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ўтган йилги финалчига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?

— Зўр ўйин, майдонни ҳар бир қаричида кураш бўлди. Мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришди. Тактик жиҳатдан тўғри ҳаракатландик. Шу туфайли тўпни "Пахтакор" назорат қилса ҳам, голли вазиятларни биз кўпроқ яратдик. Йирик ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин эди.

— "Навбаҳор" 17-турдаги ўйинга нисбатан яхшироқ кўринди. Бу ҳолатни нима билан изоҳлайсиз?

— Тўғри, олдинги ўйинимизда бир қанча хатоларга йўл қўйгандик. Чорак финалга тайёрланиш асносида мураббийлар ўша баҳсни таҳлил қилиб, барчасини ўзимизга тушунтиришди. Кечаги баҳсда йигитлар ҳам 2 ҳисса куч сарфлаганини айтиш керак.

— Ғалабада мухлисларнинг ўрни қанчалик аҳамиятли? Ўйиннинг Наманганда ўтказилиши ҳам рақибга қийинчилик туғдирдими?

— Албатта, жамоа мухлисларининг ҳиссаси ҳам жуда катта. Гувоҳи бўлдингиз, бутун ўйин давомида рақибга босим ўтказишди. "Пахтакор" футболчиларида шунинг ҳисобига баъзи вазиятларда хато юз берди. Шу томондан қарасак, Наманганда ўйнаш исталган жамоа учун қийин.

— 2-пенальти сизга нисбатан ишлатилган фолдан кейин белгиланди. Ўйин ўтиб кетди. Ростини айтинг, Алибоев тўпга улгурмадими?

— Видео орқа томондан олингани ва кадр сифати пастлиги туфайли аниқ кўринмаган бўлиши мумкин. Лекин рақиб "подкат" ташлаётган пайтда мен вазиятни ҳис қилиб, тўпни ёпишга улгургандим. Зарба чап оёғимга бўлди ва йиқилиш жараёнида коптокни мен тепиб юбордим.

Фахриддин суҳбатлашди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика