Пеленинг 100 ёшли онасига ҳали ҳам ўғлининг ўлимини хабар қилишмаган
31 dec 2022 14:58
News
Пеленинг 100 ёшли онасига ҳали ҳам ўғлининг ўлимини хабар қилишмаган
Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг онаси Селеста Арантес ҳалигача ўғлининг ўлганини билмайди.
"Онамиз билан гаплашамиз, аммо у вазиятни билмайди. У ўзининг дунёсида яшайди. Ҳар сафар унга "Биз у учун дуо қилишимиз керак" деганимда кўзини очади. Аммо, онам аслида мен нимани назарда тутганимни англамайди", — дейди футболчининг синглиси Мария интервьюда.
Пеле 29 декабрь куни ҳаётдан кўз юмди. Унинг 82 ёшида вафот этишига рак сабаб бўлди.
Бразилия ҳукумати афсонавий Пеленинг ўлими сабаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. У бугун ўз ниҳоясига етади.
Собиқ футболчи уч карра (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бразилиялик шунингдек фаолиятида 1279та гол урган ҳолда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Пеленинг онаси ноябрь ойида 100 ёшни қаршилади.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments