Latest news

23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди News

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди

Жаҳон футболи афсонаси Пеле футбол бўйича Бразилия терма жамоасини 2014 йилги жаҳон чемпионати вақтида қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлайди.
Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Бахтиёрлигимдан кўзимга ёш келди, футбол бизнин қонимизга сингиб кетган», – деб Пеле қўшиқнинг биринчи қаторини журналистларга ўқиб берди. У қўшиқнинг номини маълум қилишдан бош тортди, бироқ яқин вақт ичида эълон қилинишини айтиб ўтди.

ЖЧ-2014нинг қўшиқлари расмий тўпламидан ҳозиргача Рикки Мартин, Шакира, Питбулл ва Женнифер Лопеснинг қўшиқлари ўрин олиб улгурган.

«Мен Рикки Мартиннинг қўшиғини эшитиб кўрдим, у менга ёқмади», – деди Пеле. Унинг сўзларига кўра, қўшиқда жамоа қандай қийинчиликларни бошдан кечиргани эслаб ўтилиши керак. Собиқ футболчи Бразилия терма жамоаси қандай натижа қайд этишидан қатъий назар уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ўтган ҳафта Бразилияда жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ҳаддан ташқари кўп ҳаражат қилинаётганига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Ҳозиргача мусобақани ташкил этиш учун 11 миллиард доллар сарфланди. «Коррупция, стадионлар қурилиши учун ҳаддан ташқари катта харажатлар – бунга футболчиларнинг алоқаси йўқ. Бу уларнинг айби эмас», – дея қайд этди Пеле.

Аввалроқ Пеле машҳур One Direction мусиқий гуруҳига аъзо бўлиш истагини билдирганди. Гуруҳ концерти вақтида 73 ёшли бразилиялик саҳнага чиқиб, гуруҳнинг ашаддий ишқибози эканлигини ва ушбу гуруҳда гитарачи сифатида қатнашиш истаги борлигини маълум қилганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика