Педро "Барселона"ни соғинган
06 jun 2016 22:27
News
Педро "Барселона"ни соғинган
- Ўтган мавсум барча учун ғалати кечди. Қийин ҳолатга тушиб қолдик. "Челси"га энди ўтганимда ҳаммаси яхши кечаётганди. Жамоа ғалаба қозонаётган ва мен эса голларни ураётгандим. Аммо кейинчалик ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз инқироз кўчасига кириб қолдик.
Мураббий истеъфога чиқарилди. Янги мутахассис олиб келинди. Футболчилар ўша даврга келиб нима қилишларини билмай қолишганди. Хиддинк келганидан сўнг вазиятни бироз яхшилашга эришдик. Аммо ўзимиз хоҳлаган поғонани банд этолмадик.
Ҳа, мен "Барселона"ни соғиндим. Мен у ерда жуда кўп йилни ўтказганман. Каталонияда мени яхши кўришарди. "Барселона"да ўзимнинг энг яхши давримни ўтказганман. Лекин у ердан кетганимдан афсусланмайман. "Челси"да ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Янги мавсумдан янги муваффақиятларни кутмоқдамиз.
Comments