Latest news

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

"Пахтакор"даги сукунат қачонгача давом этади? News

"Пахтакор"даги сукунат қачонгача давом этади?

Ўзбекистоннинг энг кучли клубида ҳозир бош мураббий ким?

Бу саволга жамоанинг мухлислар ҳам, журналистлар ҳам жавоб бера олишмайди. Сабаби мавҳумликда.

Грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг 31 декабрь куни клуб билан тузган шартномаси якунланди. У 21 декабрь куни тунда Туркияга, оиласи билан Янги йил байрамини кутиб олишга учиб кетди. "Пахтакор" футболчилари билан хайрлашганда унинг кўзидан ёш чиқди. Четдан бу хайрлашув кўз ёшларига ўхшади. Камига 3,5 йил давомида "Пахтакор"да ишлаган Шота Арвеладзе инстаграмдаги ўз саҳифасида Алишер Усмоновга ва "Пахтакор"га миннатдорчилик билдирди. Бу хайрлашув мактубига ўхшади четдан.

Шундан кейин "Шерлар"га унинг ёрдамчиси Питер Хюистра ёки Жасур Абдураимов бош мураббий бўлиши ҳақида турли хабарлар чиқа бошлади. Бир неча кун олдин championat.asia сайти Питер Хюистра бош мураббий бўлганини эълон ҳам қилди. Аммо ўша куниёқ "Пахтакор" раддия берди ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини эълон қилди.

Жамоа 14 январь куни йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бунга 5 кун вақт қолди. Ҳозиргача янги бош мураббий номи расман эълон қилингани йўқ ёки Шота Арвеладзенинг қайтиб келиб шартномани узайтиргани ҳақида хабар чиққани йўқ. Демак клуб раҳбарияти ҳамон бир қарорга келгани йўқ деган тахмин қилишимиз мумкин. Агар қарор қабул қилинганида раҳбарият дарҳол клуб матбуот хизматига бу ҳақда маълум қилган бўларди ва расмий сайтда хабар чиқарди, бунга шубҳамиз йўқ.

Эътиборлиси "Пахтакор"да бош мураббийдан бошқа барчаси маълум. Клуб қачон йиғилиши, қайси санада Дубайга учиб кетиши, жамоа қайси меҳмонхонада истиқомат қилиши, "Зенит", "Спартак" билан ўртоқлик ўйинлари қачон ва соат нечида, қайси стадионда ўтишигача маълум. Бироқ бош мураббий масаласи...

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика