Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  21 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

“Пахтакор”да рекордларни янгилаб бораётган Игорь Сергеев 27 ёшга тўлди News

“Пахтакор”да рекордларни янгилаб бораётган Игорь Сергеев 27 ёшга тўлди

Бугун 30 апрель санасида “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев дунёга келган.

Иқтидорли ва махоратли футболчи бугун 27 ёшга қадам қўйди. Шу муносабат билан Сергеевнинг фаолиятига яна бир бор назар ташласак мақсадга мувофиқ бўлади.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи клуб ўринбосарлар жамоасидаги ажойиб ўйинлари боис 2011 йил март ойида 18 ёшидаёқ асосий таркибда дебют қилди. Тез орада жамоанинг асосий футболчиси ва етакчисига айлана олди ва терма жамоа мураббийларининг назарига туша бошлади. 2012 йил БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бориб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Мана шу турнирда Игорь 7та гол билан тўпурарлар қаторида етакчиликни қўлига олди. 

Гарчи, ўша пайтда Олий Лигада “Бунёдкор” карвонбошилик қилсада, якунда чемпионлик кубоги “Пахтакор”га топширилди. 2013 йил Сергеев учун ютуқларга ва муваффақиятларга бой йил бўлди десак янглишмаган бўламиз. Шу йили Туркия яшил майдонларида ташкиллаштирилган U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз кучли саккизликка киришга муваффақ бўлдилар. Ўтказилган учрашувларда ҳужумчимиз Янги Зеландия ва Греция терма жамоаларининг посбонларини ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишига мажбур қила олди. Айниқса, юнонлар билан кечган нимчорак финал ўйинидаги ғалабага қўшган ҳиссаси муҳим аҳамият касб этди. 

Бу орада миллий терма жамоа бош мураббийи футболчига Иордания билан кечган плей-офф баҳсининг Тошкентдаги жавоб учрашувида заҳирадан майдонга туширди. Натижада терма жамоадаги ўзининг илк учрашувини ўтказди. Октябрь ойида эса Осиё кубоги-2015 саралашидан ўрин олган Веьтнамга қарши беллашувда дебют голини урди. Кейинги йилларда мунтазам термадан чақирув олган ҳолда тажриба тўплаб борди. Миржалол Қосимов 2015 йилги Австралиядаги Осиё кубоги олдидан якуний рўйҳатга киритди. Учта учрашувда қатнашди ва битта голни ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг биринчи турда КХДР дарвозасига киритган тўпи ғалаба келтирди. 

Йилни яхши бошлаган форвард мавсум якунида 24та гол билан Олий Лига тўпурари бўлди. Бу албатта 22 ёшлик футболчи учун катта натижа ҳисобланарди. Терма жамоа рули Самвел Бабаян қўлига ўтганда ҳам доимий равишда голлар уришда давом этди. Бироқ, кейинги икки йилда у ҳаётидаги энг оғир дамларни бошидан кечирди. 2016 йилнинг иккинчи даврасида Хитойнинг “Бейжинг Гоан” жамоасига ижарага берилди. У чин юртида ўзини кўрсата олмади ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Бу эса терма жамоадаги фаолиятига таъсир қилмай қолмади. 

Игорь ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида доимий равишда асосий таркибда майдонга тушсада бетакрор голлари билан мухлисларни хурсанд қила олмади. Натижада танқид тошлари, турли эътирозлар остида қолиб кетди. Бу эса албатта руҳиятига салбий таъсир қилди. Маълум муддат БААнинг “Ал Дафра” жамоасида ўйнаб қайтди. Амирликлардаги ишлари унча юришмагач ортга қайтди. Ўтган мавсумда эса биз яна аввалги Сергеевни кўришга муваффақ бўлдик. У яна олдингидек чиройли голлари билан стадионга келганларга завқ улашди. Жамоа тўпурарлари орасида Черандан кейинги ўринни эгаллади. Ишонамизки, Сергеев келажакда миллий терма жамоамиз ва “Пахтакор” билан халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олади.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Игорь Сергеевга соғлик ва саломатлик, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз!



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика