Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди News

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Илҳом Мўминжонов шогирдлари "Андижон" ёшларини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Бугун ёшлар лигаси старт олди. "Пахтакор" 1-турни Шаҳрихонда "Андижон"га қарши ўтказиб, ўз муваффақиятини нишонлади. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ташланган ёшларимиз илк дақиқанинг ўзида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Мезбонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани сабабли белгиланган пенальтидан Махситалиев унумли фойдаланди. 15-дақиқада эса Юсупов жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Рогованов ҳисобни катталаштирди. Бўлим охирида жамоалар биттадан тўп киритишди. Дастлаб Отахонов қўполлик ишлатгани туфайли мезбонлар 11 метрлик зарба тепишди ва Парпиев ҳисобни қисқартирди. 45-дақиқада Абдулҳоқов ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эришган футболчиларимиз 59-дақиқада ҳисобни йириклаштиришди. Бу сафар ҳам Рогованов ўзини кўрсатди. Шу тариқа сафардаги учрашувда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ёшлар жамоаси илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди.

"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:3)
14 март. Шаҳрихон. 33-ФДИМИ стадиони.
"Пахтакор":
Никита Рибкин (Акмал Турсунбоев, 30) , Жамшид Болтабоев (Абдурасул Комилов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Аббос Отахонов, Ҳумоюн Аъзамов (Виктор Григорьев, 79), Жавоҳир Соҳибов, Равшан Хурсанов (Темур Толипов 65), Абдураҳмон Абдулҳоқов (Ислом Каримов, 80), Аббос Махситалиев (Жавоҳир Сидиқов 76),  Абдул Азиз Юсупов (Иззатилла Абдуллаев, 76), Игорь Рогованов.
Голлар: Парпиев, 42-пен - Махситалиев 1-пен, Рогованов, 15. Абдулҳоқов, 45. Рогованов, 59.
Огоҳлантиришлар: Отахонов, 41. Толипов, 88.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика