Latest news

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  4 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

"Пахтакор" ёшлари "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади News

"Пахтакор" ёшлари "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Ёшлар таркиби "Сўғдиёна"нинг асосий таркиби билан назорат баҳсида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қибрайдаги базада кечган учрашувда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги ёшлар жамоаси "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлим кескин курашлар остида кечиб, 16-дақиқада Абдул Азиз Юсупов чиройли зарба билан ҳисобни очди. Танаффусгача ҳисобда ўзгариш бўлмади.

63-дақиқада Равшан Хурсанов аниқ зарбаси билан фарқни иккитага оширди. Шундан сўнг майдонга янада ёш футболчилар туширилди. Бундан эса олий лига иштирокчиси унумли фойдаланди. 72-дақиқада Жасур Ҳакимов ҳисобни қисқартирди. Охирги дақиқаларда жиззахликлар мувозанатни тиклашди. Шундай қилиб, учрашув 2:2 ҳисобида тугади. Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" ёшлари 24 июль куни "Динамо"нинг асосий таркибига қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика