Latest news

23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  0 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:58ПСЖ ва "Тоттенхэм"нинг Европа Суперкубоги учрашуви учун таркиблари аниқ!  2 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  13 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  23 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  2 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  14 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4

"Пахтакор" янги футболчиларни таништирди News

"Пахтакор" янги футболчиларни таништирди

"Пахтакор" марказий стадионининг анжуманлар залида клуб янги ҳарид қилган футболчиларни кенг оммага таништириб ўтди.


Тадбирни дастлаб таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев очиб берди.

Матбуот анжуманида "Пахтакор" янги ҳарид қилган футболчилар: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Забиҳилло Ўринбоев, Гиди Канюк (Исроил), Тиаго Безерра (Бразилия) қатнашишмоқда.

Анжуманда шунингдек, клуб президенти Бобур Шодиев, бош директор Адисман ҳамда бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этишмоқда.

"Барчага салом. Жамоамиз иккита легионер ва учта маҳаллий футболчиларни жалб қилди. Улар келажакда "Пахтакор"ни шонли тарихини қайтаришда, жамоамизнинг ютуқларида ўз ҳиссаларини қўшишларига умид қиламиз ва ишонамиз", - деди бош директор Адисман.

"Ажойиб футболчиларни таркибимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Нафақат маҳаллий, балки легионер футболчиларни ҳам жамоамизда кўриб турганимиздан қувончдамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Шота Арвеладзе.

Дастлаб легионер футболчилар Гиди Канюк ҳамда Тиаго Безерра клуб билан расман шартномаларга имзо чекишди.

Гиди Канюк "Пахтакор"да 52-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тиаго Безерра эса 77-рақамни маъқул кўрди.

"Биз "Пахтакор"ни кучли ва шонли тарихга эга эканлигини биламиз ва жамоани шонли тарихини қайтариш йўлида кўмаклашгани келдик", дейди исроиллик футболчи Гиди Канюк.


"Туркияда ҳам "Пахтакор"ни жуда яхши билишади. Шота Арвеладзе эса жамоа бошқарувига ўтгани ажойиб иш бўлди. Арвеладзенинг таклифига кўра "Пахтакор"ни танладим. Ўйлайманки, жамоа билан биргаликда кўплаб ғалабаларни қўлга киритамиз. Бу йилги мақсад жамоани ОЧЛга қайтариш. Келаси йил эса барча мусобақаларда ғолибликни кўзлаймиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Тиаго Безерра.


Энди навбат маҳаллий футболчилар билан шартнома тузишга келди.

Журналистлар кўз ўнгида Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев клуб билан шартнома имзолашди.

Элдорбек Суюнов 25-рақамни, Шерзод Аъзамов 70-рақамни, Забиҳилло Ўринбоев эса 71-рақамни танлади.

"Авваламбор "Пахтакор"дан чорлов бўлди ва бу таклифни менга ёққани учун бу жамоани танладим. Рақобат кучли бўлгани яхши, бу биз учун фойдага ишлайди", - деди Забиҳилло Ўринбоев.


"Пахтакор"га ўтишимга асосий омил жамоада руй бераётган ўзгаришлар. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса мени бу жамоага келишимга асосий сабаб бўлди. Рақобат? Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади", - деди Элдорбек Суюнов.


"Жамоамиздаги иккала дарвозабон ҳам менга ёқади. Рақобат кучли бўлгани яхши, шунда ҳеч бир дарвозабон бўшашишга ҳаққи йўқлигини билади", - дея дарвозабонлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди Шота Арвеладзе.

"Насаф"дан кетиш қийин бўлди. Энди қарор қабул қилинди, ортга йўл йўқ. "Пахтакор"га катта совринларни қўлга киритиш учун келдим. Бошқа сабаб йўқ", - дейди Шерзод Аъзамов.


Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика