Latest news

01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  3 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  86 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1

"Пахтакор" янги футболчиларини таништирди News

"Пахтакор" янги футболчиларини таништирди

Бугун "Пахтакор" мавсум бошланиши арафасида янги ўйинчиларини таништирди.
Унда клуб бош директори Рустам Купайсинов ва спорт директори Григорий Цейтлин ҳамда янги футболчилар Аднан Ораховац, Наврўз Алимов ва Искандар Шойқулов иштирок этишди.

Маълумот учун, черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац Сербиянинг "Единство", ҳужумчи Наврўз Алимов "Қизилқум"дан ва ҳимоячи Искандар Шойқулов "Машъал"дан "Пахтакор"га келиб қўшилди.

"Тақдимот маросимига хуш келибсизлар. Барчангизни кўрганимиздан хурсандман. Жамоамизни ҳурмат қилиб келганингизга раҳмат. Янги мавсумга одатга кўра тайёргарлик кўрдик, иккита хорижий йиғин ўтказдик. ОЧЛ илк турига жамоа тайёр. Жамоамиз халқаро майдонга қайтганидан хурсанмиз, янги мавсумда ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз", - дейди Рустам Кўпайсинов.

"Жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчиларга эътибор қаратсангиз улар асосан ёшлар эканини кўрасиз. Мана шу ёш футболчилар билан Осиё чемпионлар лигасида яхши иштирок этишга умид қиламиз", - дейди Григорий Цейтлин.

Шундан сўнг янги футболчиларга "Пахтакор" клуби либослари тақдим этилди. Унга кўра Ораховац 4, Алимов 16 ва Шойқулов 13-рақамли футболкаларга эга бўлишди.

- Жамоа кейинги ҳафта Осиё чемпионлар лигасидаги илк ўйинни ўтказади. Кўпчиликни стадион майсаси ҳолати қизиқтирмоқда...
Рустам Кўпайсинов:
- Майдон ўйинга тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди, ҳозир барчаси жойида.

- Ораховац клуб билан қанча муддатга шартнома тузди? Агар сир бўлмаса трансфер нархи қанча бўлди?
Григорий Цейтлин:
- Аднан жамоа билан 3 йиллик шартнома тузди. У "Пахтакор"га эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Аднан Ораховац: "Пахтакор" кучли клуб, ўз анъаналарига эга бўлган жамоага ўтганимдан хурсандман. Санибалнинг маслаҳатига кўра бу клубга ўтишга қарор қилдим.

- Янги клубда қандай мақсадлар қўйдингиз?

Наврўз Алимов: "Пахтакор"дек кучли клубга ўтганимдан мамнунман. Жамоадаги муҳит аъло даражада. Туркияда иккита хорижий йиғин ўтказдик, янги жамоадошларим билан чиқишиб кетдик.

- Искандар Шойқулов "Пахтакор" ҳимоясида рақобат жуда кучли. Бу сизни чўчитмадими?
Искандар Шойқулов:
- Аввало шундай кучли клубга ўтганимдан хурсандман. Деярли барча футболчилар "Пахтакор" сафида ўйнашни орзу қилишади. Рақобатга келадиган бўлсак, агар рақобатдан қўрсам футболчиликни якунлаб қўярдим. Ишонаманки менга имкон беришади, ўша имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламан.
 
- Жамоанинг қишки йиғинлари ҳақида, янги мавсумга тайёргарлик ҳақида, мақсадлар ҳақида гапириб берсангиз.
Григорий Цейтлин:
- Хорижда иккита йиғин ўтказдик, ундан олдин Тошкентда ҳам йиғин ўтказдик. Ҳозир кўриб турган футболчиларингиз билан шартнома туздик, улар йиғинлар давомида жамоага қўшилиб кетишди. Ўйинлар орқали Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўрдик. ОЧЛдаги илк баҳсга қадар жамоамиз 120 фоизга тайёр бўлишни истардим.

- Алибобо Раҳматуллаев жамоа билан шартнома тузганди. У билан қандай ҳолат юз берди?
Рустам Кўпайсинов:
- Алибобо билан ростдан ҳам шартнома тузгандик. Аммо бош мураббий қарорига кўра у билан келишув бекор қилинди.

- Жамоани расман тарк этганлар борми? Улар кимлар?
Рустам Кўпайсинов:
- Узоқ йиллар давомида жамоамизда ўйнаган Боян Миладинович фаолиятини Малайзияда давом эттиришга қарор қилди. Бундан ташқари шартномаси тугаган Ойбек Қиличев Эрон клуби билан шартнома тузди. Уларга омад тилаймиз.

- "Пахтакор" ўз сафига асосан жамоанинг асосий футболчиларини қўшиб олади. Сиз эса "Машъал"да доим ҳам майдонга тушмай туриб "шерлар" сафига ўтдингиз. Бунга қандай эришдигиз?
Искандар Шойқулов:
- Тўғрисини айтаман "Пахтакор"га ўтишим етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди.

- Клуб футболчилари Егор Кримец, Игорь Сергеев ва Жамшид Искандеров Осиё кубогидан қандай ҳолатда қайтиб келишди.
Григорий Цейтлин:
- Уларнинг ҳолати яхши даражада жамоага қайтишди. Сабаби футболчиларимиз қитъа чемпионатида кўп майдонга тушишмади. Туркиядаги йиғинда йигитлар жамоага қўшилиб кетишди.

- "Пахтакор"да кўплаб болқонлик футболчилар келишган. Аммо фақат Миладинович ва Дарко Марковичгина жамоада яхши ўйнаб кетишган. Шарқ нозик масала, Ўзбекистонда менталитет бошқа. Шу нарсадан қўрқмадингизми?
Аднан Ораховац: - Дунёнинг ҳеч бир клубида янги футболчининг ўйнаб кетишига кафолат йўқ. Аммо Ўзбекистонда ўйнаб кетишимга ишонаман, шу боис ҳам "Пахтакор" билан 3 йиллик шартнома туздим.

- Ўтган йил "Пахтакор" фақат Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубогида ўйнаганди. Бу йил эса ОЧЛ ҳам қўшилди. Таркибдаги футболчилар етмай қолмаслигидан қўрқмаяпсизларми?
Григорий Цейтлин: -
Албатта, ўтган йил захира ўриндиғимиз узун бўлмаганди. Лекин 2014 йил биз чемпион бўла олдик. Бу йил таркибимизга мана бу 3 нафар янги футболчилар қўшилди. Буларга яна академиямиздан етишиб чиққан футболчиларни ҳам қўшинг. Олий лига учун заявкани тайёрлаяпмиз, у эълон қилинганида таркибдан жуда кўплаб ёшлар борлигини кўрасизлар. Таркибда ёшлар кўплиги одамни хурсанд қилмай қўймайди. 

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика