Latest news

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  3 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  23 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  148 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  45 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди News

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди

"Пахтакор" ўз рақибларини кетма-кет ютиш билан бирга навбатдаги чемпионлик сари дадил қадам ташлаяпти.

Охирги учта ўйинни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" шу баҳсларда "Бунёдкор", "Насаф" ва "Машъал"ни мағлуб этди. Умумий ҳисобда бу жамоанинг қаторасига ғалабалар сони 5та бўлди. Питер Хюистра шогирдлари бунгача "Локомотив" билан "Сурхон"дан ҳам устун келишганди. 

Агар "Пахтакор" кейинги турда ҳам зафар қучса, кетма-кет ғалабасини 6тага етказиб биринчи даврадаги натижасини такрорлайди. Чунки амалдаги чемпион бу йилнинг мавсумнинг дастлабки 6та ўйинини ўз фойдасига ҳал этиб, фақат 7-турда "Турон" билан 1:1 ўйнаганди. "Пахтакор" Суперлига 16-тур учрашувини 26 август куни ўз майдонида АГМКга қарши ўтказади. АГМК иккинчи ўринда бораётганини ҳисобга олсак, Тошкентда қизиқарли тўқнашув гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Ҳозирча Суперлигада "Пахтакор" 15 ўйиндан 13тасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади ва ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 28-6. "Пахтакор" Суперлига иштирокчилари орасида энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика