Latest news

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  2 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

"Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида қанча маблағ ишлаб олди? News

"Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида қанча маблағ ишлаб олди?

Ўзбек клубларининг жорий мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки якунига етди.

"Пахтакор" 6 очко билан квартетда сўнгги ўринни эгаллаган бўлса, "Насаф" 9 очко жамғарган ҳолда кейинги босқичга йўлланма олди. ОФК ҳар мавсум одатига кўра иштирокчи жамоаларнинг натижаларига қараб пул маблағлари билан таъминлайди. 

ОЧЛ регламентининг 2021 йилдаги ҳолатига кўра иштирокчи жамоаларни пул маблағлари билан мукофотлаш қуйидагича кўриниш олган. 


БосқичМаблағ
(АҚШ доллари)
Сафар харажатлари
(Ҳар бир ўйин учун АҚШ долларида)
Ўтиш ўйиниЙўқ30 000 
Плей-оффЙўқ30 000
Гуруҳ босқичиҒалаба: 50 000
Дуранг: 10 000
45 000
Плей-офф100 00045 000
Чорак финал150 00045 000
Ярим финал250 00045 000
ФиналЧемпион: 4 000 000
Иккинчи ўрин: 2 000 000
90 000


Шунда "Пахтакор" гуруҳ босқичида қозонган 2та ғалабасига жами 100 000 доллар ишлаб олганини кўришимиз мумкин. Регламентда айтиб ўтилганидек сафар харажатлари учун 45 000 доллар маблағ ажратган.

Натижаларни яна бир бор эслатиб ўтамиз

"Пахтакор" - "Сепахон" 1:3

"Ал Таавон" - "Пахтакор" 0:1

"Ал Дуҳаил" - "Пахтакор" 3:2

"Пахтакор" - "Ал Дуҳаил" 0:3

"Сепахон" - "Пахтакор" 2:1

"Пахтакор" - "Ал Таавон" 5:4



"Насаф" эса гуруҳда 2та ғалаба, 3та дуранг, 1та мағлубият натижа билан юртимизга қайтди. Барчасини қўшганда 130 000+45 000 (сафар харажатлари) доллар маблағга эга бўлди. Натижалар билан яна бир бор таништириб ўтамиз. 


"Ал Садд" - "Насаф" 1:1

"Насаф" - "Ал Виҳдат" 2:0

"Насаф" - "Ал Файсали" 0:1

"Ал Файсали" - "Насаф" 0:0

"Насаф" - "Ал Садд" 3:1

"Ал Виҳдат" - "Насаф" 2:2



Яна бир маълумот клубларнинг меҳмонхонада истиқомат қилиши билан боғлиқ сарфларини ОФК тўлади. Шунингдек, клуб ҳисобига яна 100 000 доллар келиб тушади, лекин бу пуллар кейинги йилда тақдим қилинади. 

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика