Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

"Пахтакор" учун 700 мингга тушган Дарко ҳозир қаерда? News

"Пахтакор" учун 700 мингга тушган Дарко ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футболчилар ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Хабарингиз бор, олдига катта мақсадлар қўйилган "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") жамоаси Олий Лигага кўтарилгач, Тошкентнинг 2 клуби ўртасида жиддий рақобат юзага келган. Молиявий шароитлари жуда бақувват бўлган "қалдирғочлар" барча юлдузларни ўз таркибида жамлашга ҳаракат қилди. 2008 йилнинг 1 январида "Пахтакор" етакчиси Сервер Жепаров ҳам рақиб лагерига кўчиб ўтади. "Шерлар" Сервернинг трансферидан 750 минг евро даромад қилишди (манба: Трансфермаркт). Ва бу маблағнинг барчаси Жепаровнинг майдондаги ўрнини тўлдириш учун сарфланди. 1 ойлик қидирувдан кейин муносиб номзод топилди. Бу Черногориянинг "Зета" жамоасида тўп тепадиган 21 ёшли Дарко Маркович эди. "Пахтакор" 1 февраль куни мазкур футболчи билан шартнома имзолади. Бунинг учун "шерлар" "Зета"нинг ҳисоб рақамига 700 минг евро ўтказиб беришган эди (манба: Трансфермаркт).


"Пахтакор" либосида 2010 йилнинг ёзига қадар ўйнаган ярим ҳимоячи ўзидан анча илиқ таассурот қолдирди (58 ўйин, 9 гол). Ўзбекистон Олий Лигасидан кейин Венгрия, Босния, Малайзия ва Ироқ чемпионатларида ўйнаган футболчи  фаолиятини айни пайтда ўз юртида давом эттирмоқда. 34 ёшли ўйинчи Черногория 2-лигасида Тиватнинг "Арсенал" жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Достон Ибрагимов ҳозир қаерда?

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика