Latest news

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари News

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари

"Пахтакор" сафидаги ўйинлари билан мамлакатда энг яхши деб топилган футболчилар ва тўпурарлар тўғрисида маълумот тақдим этамиз.

СССР чемпионатида Биродар Абдураимов 1968 йил олий лигада (22 гол), 1972 йил эса биринчи лигада (34 гол) тўпурарликни қўлга киритган. 1982 йилги мавсумда Андрей Якубик 23 тўп киритган ҳолда олий лигада тўпурарга айланган.

Ўзбекистон чемпионати ўтказила бошлангандан бери "Пахтакор"дан энг кўп ўйинчилар юртимизда энг яхши футболчи деб топилган. Жами 8 бор йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Пахтакор" аъзоси эътироф этилган:
1992 йил - Валерий Кечинов
1993 йил - Миржалол Қосимов
1996 йил - Павел Бугало
1997 йил - Павел Бугало
1998 йил - Миржалол Қосимов
1999 йил - Андрей Акопянц
2002 йил - Александр Гейнрих
2009 йил - Одил Аҳмедов



1996 йил Павел Бугало ва 1999 йил Андрей Акопянц "Пахтакор" бирор совринга эга чиқмаса ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгани уларнинг ўша мавсумни қанчалик ажойиб ўтказишганини исботлайди.

"Пахтакор"дан 6 мавсумда 7 нафар футболчи Ўзбекистон чемпионати тўпурарларига айланган. 1998 йил Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин 22тадан гол урган ҳолда биргаликда тўпурар бўлишган. Сўнгги беш йилдан учтасида "Пахтакор" аъзолари Суперлигада тўпурарга айлангани эътиборга молик ҳолат.
1992 йил - Валерий Кечинов (24 гол)
1998 йил - Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин (22 гол)
2005 йил - Анвар Солиев (29 гол)
2015 йил - Игорь Сергеев (24 гол)
2018 йил - Тиаго Безерра (17 гол)
2019 йил - Драган Черан (23 гол)

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика