Latest news

22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  48 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  43 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

"Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди News

"Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди

1962 йил 18 ноябрь куни якунланган чемпионатда жамоа 6-ўринни эгаллаганди.

Ўша йили “Торпедо” Москва, “Шахтёр” Донецк ва “Зенит” Ленинград каби клубларни ортда қолдирган “Пахтакор” юқори олтиликдан ўрин эгаллаб, ўзининг Собиқ Иттифоқ чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатганди. Ушбу натижа орадан 20 йил ўтгач, 1982 йил яна такрорланган.

55 йил аввал “Пахтакор” мавсумдаги сўнгги ўйинини Тошкентда Донецкнинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказган. 35 минг ишқибоз стадионда кузатган учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган. Голларни Мухин ва Тазетдинов урган.

Биродар Абдураимов ўша мавсум 8 тўп киритиб, “Пахтакор” тўпурарига айланган. Голлардан бирини  Лев Яшин дарвозасига ургани эътиборга молик.

1962 йилги мавсумда кўрсатилган натижа сабабли “Пахтакор”нинг 14 нафар футболчиси “Спорт устаси” унвони билан тақдирланган.

Жамоани ўшанда Александр Андреевич Келлер бошқарган. Биз ушбу тарихий натижага эришган барчани табриклаб, ҳаётдан кўз юмганларни хотирлаймиз.

Юрий Пшеничников, Сулаймон Демержи, Мақсуд Шарипов, Олег Моторин, Виталий Суюнов, Станислав Семёнов, Юрий Матвеев, Вильгельм Қаҳҳоров, Владимир Тожиров, Идгай Тазетдинов, Валерий Мухин, Ҳамид Раҳматуллаев, Виктор Нерсесов, Юрий Федосов, Юрий Беляков, Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Игорь Малиновский, Анатолий Морозов, Виктор Орлов.

Клуб раҳбарияти 1962 йилги таркибда бўлган мураббий ва футболчиларга, уларнинг яқинларига ҳурматини изҳор қилади ҳамда ушбу юбилей билан табриклайди. Сизларни доим эслаймиз, ютуқларингиз билан фахрланамиз!

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика