Latest news

15:52Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

"Пахтакор" собиқ футболчиси Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб топилди News

"Пахтакор" собиқ футболчиси Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб топилди

"Ордабаси" клубини бошқарган мутахассис эътироф этилди.

Қозоғистоннинг Goal.kz портали Қозоғистон чемпионатида йилнинг энг яхши менежери деб "Пахтакор", МХСК ва "Дўстлик" клублари собиқ ўйинчиси Улуғбек Асанбаевни топди. Собиқ футболчи тўрт йил давомида (1997-2000) Ўзбекистонда тўп тепган ва икки марта чемпион бўлган.

Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, Асанбаев Қарағанданинг "Шахтёр" клуби, "Ордабаси" ва "Актобе" жамоаларида спорт директори бўлиб ишлаган. Ўтган йили Улуғбек Пахритдинович "Орбадаси" клуби раҳбариятига қайтди. 

Goal.kz нашри Улуғбек Асанбаевнинг таркиб шакллантиришдаги оқилона фаолиятини алоҳида қайд этган. Унинг бошқарув даврида клубга "Ордабаси" тарихидаги илк чемпионликни қўлга киритишида ҳал қилувчи ролларни ўйнаган футболчилар келди. Қозоғистонлик Асхат Тагиберген, Сергей Малый ва Тамирлан Ерланов, украиналик Евгений Макаренко ва албатта, ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов шулар жумласидандир.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика