Latest news

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  5 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

"Пахтакор" "Рома" билан дуранг ўйнаганига 46 йил бўлди News

"Пахтакор" "Рома" билан дуранг ўйнаганига 46 йил бўлди

1972 йил "Пахтакор" ўртоқлик учрашувида Италияда "Рома"га қарши учрашувда майдонга тушган.

"L´Unita" газетаси шарафига ўтказилган учрашув 1972 йил 27 сентябрь куни Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтган. Ўша пайтда римликларни аргентиналик таниқли мураббий, жаҳон футболидаги энг машҳур мутахассислардан бири ҳисобланган Эленио Эррера бошқарарди. Жамоамизга эса Вячеслав Соловьёв бошчилик қилган. Бир мавсум илгари бир очко фарқ туфайли УЕФА Кубоги йўлланмасидан қуруқ қолган "Рома" билан учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланган. "Пахтакор"нинг ўйин борасида мезбонлардан ҳеч бир жабҳада қолишмагани ўйин шарҳларида эътироф этилган.

Иккинчи бўлимда римликлардан Лучо Муезан ҳисобни очган. Ҳисобни тенглаштиришга уринган "Пахтакор" буни камчиликда уддалаган. 86-дақиқада Раззоқ Турғунов майдондан четлатилган. Орадан икки дақиқа ўтгач, Владимир Фёдоров аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклаган. Шу тариқа беллашув 1:1 ҳисобида якунига етган.


"РОМА" - "ПАХТАКОР" - 1:1
1972 йил 27 сентябрь. Рим. "Олимпико" стадиони. 18000 томошабин.
Ҳакам:
Луижи Фрассо (Италия).
"Рома": Альберто Жинульфи, Жоржо Морини, Франко Печченини, Эльвио Сальвори, Альдо Бет, Сержо Сантарини, Анжело Орадзи, Валерио Спадони, Лучо Муезан, Франко Кордова, Вальтер Францот.
(2-бўлим): Альберто Жинульфи, Франческо Скаратти, Жованни Бертини, Франческо Рокка, Ренато Капелли, Сержо Сантарини, Иво Банелла, Стефано Пеллегрини, Лучо Муезан, Франко Кордова (Агостино Ди Бартоломеи, 66), Роберто Вики.
Мураббий - Эленио ЭРРЕРА (Аргентина).
"Пахтакор": Александр Говоров, Юрий Басов (Раҳим Мўминов, 46), Владимир Штерн, Виктор Варюхин, Раззоқ Турғунов, Юрий Иванов (Анатолий Лисаковский, 72), Вячеслав Солохо (Баҳодир Иброҳимов, 46), Вячеслав Кузьмин, Биродар Абдураимов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан.
Мураббий - Вячеслав Соловьёв.
Голлар: Муезан, 47 - 1:0. Фёдоров, 88 - 1:1.
Четлатиш: Турғунов, 86.


Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика