Latest news

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  2 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  17 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

"Пахтакор": Рақибимиз - "Тракторсози" News

"Пахтакор": Рақибимиз - "Тракторсози"

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3 ва 4-турларида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши майдонга тушади.

Табризликлар гуруҳда кетма-кет 2 ғалабага эришгач, пешқадам бўлиб олишди. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинлар “Пахтакор”нинг гуруҳдаги ҳолатини аниқлашга ёрдам беради.
 
Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Тракторсози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади. Улар кўпроқ эътиборни академия тарбияланувчиларига қаратишга уринишяпти. Легионерлардан бразилиялик Карлос Кардосо ва Аугусто Сезар, филиппинлик Иан Рэмзи ҳамда камерунлик ҳужумчи Алойс Нонг бор. Кардосо ҳимоя, Сезар эса ярим ҳимояда ўйнайди. Рэмзи ҳам ўрта чизиқда тўп тепади. Нонг эса Эроннинг бир қатор клубларида ҳаракат қилган. Чемпионлар лигасида у жамоаларимизга қарши майдонга тушиб улгурган.

“Тракторсози” айни пайтда турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда, лекин кучли учликдан ўрин эгаллаш учун имконияти мавжуд. “Ал Жазира”ни уйда ва сафарда доғда қолдирган табризликлар Чемпионлар лигасида гуруҳ пешқадамига айланишган.
 
“ТРАКТОРСОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби: “қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 70 минг томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Ардашер Галенои
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).
 
Жамоага ўтган йилдан буён эронлик машҳур мураббий Ардашер (Амир) Галенои бошчилик қилиб келмоқда. У “Истиқлол” ва миллий терма жамоадаги фаолияти билан танилган. Унинг қўл остида ўйнашни Эрондаги аксарият футболчилар орзу қилишади. Ўйинчиларни руҳий тайёрлашда ушбу мутахассисда муаммо деярли учрамайди.
ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинда “Тракторсози” жамоавий футбол намойиш қилди. Уйда рақиб тўлиқ таслим этилган бўлса, меҳмонда шиддатли кечган беллашувда ягона гол ёрдамида ўйин тақдири ҳал қилинди.
 
Ардашер ГАЛЕНОИ
Туғилган санаси: 21.11.1963
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1982 “Рах Ахан”, 1982–1987 “Шаҳин”, 1987–1988 “Ал Садд”, 1989–1997 “Истиқлол”.
Эрон терма жамоасида 1985–1996 йилларда 20 ўйинда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 1999–2000 “Кешоварз”, 2001–2002 “Барқ”, 2002 “Истиқлол”, 2002–2003 “Истиқлол Ахваз”, 2003–2006 “Истиқлол”, 2006–2007 Эрон терма жамоаси, 2008 “Мес”, 2008–2009 “Истиқлол”, 2009–2011   “Сепахан”, 2011–2012 “Трактор Сози”, 2012–2015 “Истиқлол”, 2015 йилдан “Трактор Сози”да.
 
Маҳаллий футболчилардан иборат таркибни шакллантиришга клуб раҳбарияти эътибор қаратмоқда. Уларга тажрибаси билан ёрдам бериши учун легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилган. Таркибда машҳур номлар йўқ, аммо жамоавий ўйин Табриз жамоасининг асосий қуроли саналади.

Дарвозабонлар
1. Акбаришод Муҳаммадризо
44. Фарзин Карусиан
55. Масъуд Ҳемами

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Иранпуриан
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Холид Шафий
5. Карлос Кардосо (Бразилия)
25. Ризо Фаражи
40. Али Ҳамуди
88. Фардин Абедини

Ярим ҳимоячилар
6. Сина Ашури
8. Шаҳин Соқиби
10. Суруши Рафий
11. Бахтиёр Раҳмони
15. Аюб Калантари
16. Муҳаммад Пурраҳмат
18. Иан Рэмзи (Филиппин)
19. Аугусто Сезар (Бразилия)
66. Меҳди Киани
77. Саид Ножеҳдеҳ
90. Меҳди Шарифи

Ҳужумчилар
24. Фарзад Ҳатами
27. Алойс Нонг (Сенегал)
32. Меҳран Қурбонпур

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика