“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихидан
04 may 2018 09:55
News
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлар тарихидан
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” Ўзбекистон чемпионатлари шу кунга қадар 24 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 67:35. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 47, “Қўқон-1912” 20 очкони қўлга киритган.
Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар:
14.10.2017 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 2:0
11.03.2016 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:0
08.08.2015 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 4:1
18.03.2003 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» – «Қўқон-1912» 5:0
Ҳакамлар
6 май якшанба куни бўлиб ўтадиган “Пахтақор” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу рефери 6-тур доирасидаги АГМК - “Қўқон” баҳсида ишлаган эди.
Суперлига
10-тур
6 май (якшанба)
“Пахтакор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).
Комиссар – Ш.Ражабов.
Бошланиш вақтлари
Ёшлар таркиблари учрашуви 5 май, куни “Жар” стадионида 16:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини “Пахтакор” стадионида 6 май кун куни 18:00да старт олади.
“Қўқон-1912” садоқатли ишқибозларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments