Latest news

00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  2 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  2 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 1:1 “Mixed zone” News

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 1:1 “Mixed zone”

Кеча Суперлига 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди 1:1. Учрашувдан сўнг иккала жамоа футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Ўткир Юсупов

“Ушбу ўйин қийин бўлишини олдиндан билгандик. “Пахтакор” ўз уйида барча рақибларга қарши яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Ушбу жамоада етакчи футболчилар кўп. Бунга эътибор қаратмасдан мураббийимиз айтган кўрсатмаларни бажардик. Якунда яхши натижага эришдик. “Пахтакор” билан бўлган ўйинни ғалабага тенг дуранг, деб айта оламан. Рақибларимизда ҳам бизда ҳам гол уриш учун вазиятлар бўлди. Биз ҳам улар ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Тақдирда дуранг натижа қайд этилиши ёзилган экан, шундай бўлди. Жамоавий ўйин эвазига сафардан очко билан қайтдик. Учрашув аввалида 25 дақиқа мобайнида рақибларга ўйин бермасликни мураббийимиз таъкидлаган эди. Агарда “Пахтакор”нинг ўйини учрашув аввалида қовушиб кетганида бизга қийин бўларди. Қўқондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат айтаман”, - дейди Ўткир Юсупов



Мурод Холмуҳамедов

“Ҳар доим собиқ жамоага қарши ўйин ўтказиш қийин бўлади. Биз Тошкентга 3 очко олиш учун келгандик. Иккинчи бўлимда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Дуранг натижани ушлаб қолиш мақсадида ҳимояланишга мажбур бўлдик. Тошкентда исталган жамоа ҳам “Пахтакор”дан очко олиб кетолмайди. Бу биз учун яхши натижа. Ушбу баҳсда ўзим таниган футболчиларга қарши ҳурмат сақлаган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилдим. Кўрган бўлсанглар 2-3 нафар легионер футболчилари карточка олишимизга мажбур қилишди. Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлади. Биз фақат мухлислар учун ўйнашимиз кераклигини мураббийларимиз доим таъкидлашади. Тошкентга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Уларнинг далдаси билан Тошкентдан очко билан ортга қайтдик”, - дейди Мурод Холмуҳамедов



Тиаго Безерра

“Биз "Қўқон-1912" жамоаси ҳимоядан ўйнашини билардик. Бу бундай ўйинга тайёр эдик. Уларнинг ўйинларини кўриб чиққан эдик. Улар ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишини билардик. Улар қарши ҳужумда бизни дарвозамизни ишғол қилишди. Яратилган вазиятлардан гол уриб ғалаба қозонмоқчи эдик. Бу футбол. Футболда сиз ўйлаганингиздек бўлмайди. Бу ўйин ўтиб кетди, энди "Насаф" билан бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Ғалаба қозонишимиз учун битта гол етмади. Энди кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак. "Қўқон-1912" жамоаси ҳимоячилари билан ҳеч қандай тортишув бўлгани йўқ. Бу ўйиндаги вазият. Бундай ҳолатлар футболда кўп бор бўлиб туради. Учрашувнинг сўнги дақиқаларида рақиб жарима майдони ичида қулай вазиятни қўлдан чиқардик. Ўша вазиятда Жасур Ҳакимов мени ортимда турган экан. Мен ўйиндан ташқари ҳолатда эдим, у эса йўқ. Ҳакимовни кўрмай қолдим. Агарда ортимда Ҳакимов турганини билганимда тўпга бормаган бўлардим ва ҳужумни якунлашни унга топширган бўлардим. Бу вазиятда бир қарорга келиш жуда ҳам қийин", - дейди Тиаго Безерра

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика