Latest news

07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  19 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4

"Пахтакор" - ўйиндаги бир кун ВИДЕО News

"Пахтакор" - ўйиндаги бир кун ВИДЕО

Баъзи сайтлар куни кеча "Пахтакор" клубининг Олий ўқув юртларига номланган расмий хатининг фотокопиясини чоп этишди ва клуб талабаларни ҳар доимги каби яна эски анъанага содиқ қолган ҳолда талабаларни стадион тўлдиришга мажбурламоқда деган мавзу билан чиқди.

Қизиқ, бундай айблов билан чиқишдан олдин журналистларнинг бирон бири ўқув юрт раҳбари ёхуд талабаларнинг ўзи билан боғланганмикин?

Бизнинг саволимизга клуб матбуот хизмати вакиллари шундай тушунтириш беришди: “Ҳеч қандай мажбурлашга ўрин бўлмаган, биз шунчаки пойтахтимизда футболга бўлган қизиқишни қайта уйғотиш мақсадида олий ўқув юртларига бепул чипталар бераётганимиз ҳақида хабар берганмиз ва қўшимча ўтказилаётган ижтимоий акциялар ҳақида ҳам маълум қилганмиз".

Клуб ўзининг янги сиёсатида эски “методлардан” фойдаланмаслик ва янгича тарғибот, маркетинг йўли билан секин-аста мухлисларни трибуналарга қайтариш мақсадида эканлигини айтиб ўтди.
 

Бордию “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўтрасидаги сўнгги дербини стадиондан туриб томоша қилган бўлсангиз гап нима ҳақида кетаётганини тушунушингиз аниқ. Янги мавсум билан Тошкентга ҳақиқий, кўп йиллардан бери кузатилмаган футбол қайтаётгандай... Биз эса ўз навбатимизда ҳеч қандай маркетинг ва акцияларсиз стадионга фақатгина футбол кўриш учун борадиган клубларнинг содиқ мухлисларига алоҳида раҳмат айтамиз. Чунки, футбол мухлислар учун. Бу мавзудаги ягона ҳақиқат айнан шундай бўлиши лозим.

Матлюба Мустаева. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика